Ўзбекистон
15.06.2023
2 550

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб давлат ОТМларига тўлов контракт бўйича квота Президент томонидан тасдиқланмайди, Президент томонидан фақат давлат гранти бўйича квота тасдиқланади. Тўлов-контракт бўйича квоталар ОТМ тегишли бўлган вазирликлар томонидан тасдиқланади ҳамда ҳар йили 20 июнгача Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги сайтида эълон қилиниши белгиланган. Бакалавриат учун имтиҳон фанларини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги имтиҳондан камида 6 ой олдин эълон қилиши лозим. Ўзбекистондаги хорижий ОТМлар (уларнинг филиаллари) ҳамда нодавлат ОТМларда ўқиш учун 1 000 та грант ажратилади. Бу грантлар бўйича қайси хорижий ёки нодавлат ОТМга нечта ўрин ажратилганлигига оид маълумот 1 июлгача Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги сайтида эълон қилиниши керак.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.