currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҚатардаги университетларда ўзбекистонлик талабалар учун кўпроқ квота ажратилади

Қатардаги университетларда ўзбекистонлик талабалар учун кўпроқ квота ажратилади

#NoComment

calendar

11.05.2024

eye

1 254

Қатардаги университетларда ўзбекистонлик талабалар учун кўпроқ квота ажратилади

Ўзбекистон элчиси Ашраф Ходжаев Қатар таълим ва олий таълим вазири Бусаина бинт Али Ан-Нуаймий билан учрашув ўтказди, хабар қилмоқда "Дунё" Ахборот агентлиги.

Суҳбат давомида Қатар университетларида ўзбекистонлик талабалар учун квоталар ажратиш ва уларнинг сонини кўпайтириш, Қатар ва Ўзбекистон мактаб ва олий таълим муассасалари ўртасида алмашинув, долзарб йўналишларда қўшма ўқув дастурлари ва илмий лойиҳалар, тадқиқотлар ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинган.

Вазир Бусаина бинт Али Ан-Нуаймий Ўзбекистон ва Қатар ўртасида икки томонлама дўстона алоқалар мустаҳкамланиб бораётганидан мамнунлигини билдирган.

"Яқинда Дохадаги Мушайриб маданий марказида бўлиб ўтган Ўзбекистон ҳунармандчилиги кўргазмасини шахсан бориб кўрдим ва жуда таъсирландим. Ўзбекистоннинг тарихий мероси ва жаҳон цивилизациясига қўшган улкан ҳиссаси беқиёс ва сизлар бундан ҳар қанча фахрлансангиз арзийди", деди у.

Қатар вазири, шунингдек, ўрта мактаб ўқувчилари ўртасида ўзаро алмашинувларни йўлга қўйиш ҳамкорлик йўналишларидан бири бўлиши мумкинлигини билдирди.

Қайд этилишича, Қатар Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда ўтган апрель ойида қатарлик мактаб ёшидаги болалар жамоасининг Тошкент ва Самарқандга саёҳати уюштирилган. Қатар томони ушбу лойиҳа муваффақиятли амалга оширилганини қайд этиш баробарида, уни доимий ва ўзаро тарзда йўлга қўйиш мумкинлигини маълум қилган.

Мулоқот чоғида ҳозирги кунда долзарб ҳисобланадиган соҳаларда қўшма илмий изланишлар ва тадқиқотлар ўтказиш таклифи ҳам Қатар томонидан қўллаб-қувватланган.

Музокаралар натижасида Ўзбекистон ва Кўрфаз араб мамлакатлари ректорлари форумини ўтказиш ташаббусини ўрганиш ва ушбу соҳага оид бошқа бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мулоқотни давом эттириш тўғрисида келишиб олинган.

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 410

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
1 212

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


18-март 2026, 09:11
926

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.


27-март 2026, 07:04
891

Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?

Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.

Мавзуга доир янгиликлар: