currencies image

12 893,07 UZS

18,01

usd

currencies image

13 386,87 UZS

19,93

eur

currencies image

125,96 UZS

1,21

ru



АсосийЯнгиликларҚорақалпоғистонда “Адлия ёшларга кўмакдош!” шиори остида кенг қамровли тадбирлар бўлиб ўтмоқда

Қорақалпоғистонда “Адлия ёшларга кўмакдош!” шиори остида кенг қамровли тадбирлар бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон

calendar

17.09.2024

eye

167

Қорақалпоғистонда “Адлия ёшларга кўмакдош!” шиори остида кенг қамровли тадбирлар бўлиб ўтмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Амангелди Пренов тадбирни ўтказиш билан боғлиқ  жараёнлар ҳақида маълумот берди:

– “Адлия ёшларга кўмакдош!” шиори остида ўтказилаётган тадбирлар уч кунга мўлжалланган. Бугун Нукус туманида “Қирантау” овул фуқаролар  йиғинида  жойлашган 23-умумтаълим мактабида ёшларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган тадбирлар ташкил этилди. Унда ўқувчиларнинг  ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган очиқ дарслар, ёшлар  билан суҳбат ва савол-жавоблар ўтказилди.

Хўжайли туманидаги “Очиқ эшиклар куни” тадбирида раҳбар ва ёшлар учрашди. Ёшларнинг ҳуқуқ соҳасига қизиқишларини янада ошириш мақсадида улар адлия бўлими фаолияти билан таништирилди. Мудофаа ва Миллий гвардия билан ҳамкорликда ватанпарварлик тадбирлари ташкил этилди.

“Очиқ эшиклар куни”, Тенгдошимга ҳуқуқий ёрдам” лойиҳалари доирасида маҳаллалар, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларидаги ёшларнинг  адлия органларига ташрифлари бўлиб ўтди.

— Бу орқали ёшларга ҳуқуқшунослик касбининг обрўси ва нуфузи ҳақида амалий тушунчалар берилди. Бу каби тадбирлар ёшларда  ҳуқуқшунослик касбига нисбатан ҳурмат ва фахр туйғуларини шакллантиришга хизмат қилади дейди — Хўжайли тумани адлия бўлими бошлиғи Азамат Шабатов.

Тадбирлар давомида “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” шиори остида ёшларнинг музей, уй музейлари, тарихий обидаларга ташрифлари ташкил қилинди.

Шунингдек, “Менинг танловим – обод Ватаним” шиори остида ёшлар ўртасида сайловда иштирок этишнинг жамият ва давлат ҳаётидаги ўрни ҳақида ёшларга тушунчалар берилди.

Бундан ташқари, истеъдодли ёшларга ўз имкониятларини юзага чиқаришлари учун мотивация бериш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ривожланган давлатларда, шу жумладан “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати сифатида таълим олган, турли йўналишлар бўйича юқори натижа қайд этиб халқаро ва миллий сертификатларни (IELTS, SAT, TOEFL, GMAT, IT) қўлга киритган ёшлар иштирокида учрашувлар ҳам ўтказилди.

Олимпиада чемпионлари билан ўтказилган учрашувлар ёшлар учун ҳақиқий байрамона кайфият бағишлади.

Ёшлар ўртасида бирдамлик, жамоавий куч, ўзаро мулоқот кўникмаларини янада юксалтириш мақсадида “Ҳуқуқий заковат” интеллектуал ўйини бўлиб  ўтди.

Тадбирлар давомида ёшларга ўз ҳуқуқларидан фойдаланишнинг амалий механизмларини ўргатишга қаратилган “Aдлия вазирлигидан ёшларга 100 маслаҳат”, Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш ва уни амалга ошириш бўйича услубий қўлланмаларни бепул манзилли тарзда тарқатилди.

Эртага Нукус шаҳрида “Адлия сайили” ҳуқуқий акцияси ўтказилади. Тадбирда фуқароларга барча соҳалар бўйича бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади. Унда давлат органлари, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, адвокатлар, нотариуслар, нодавлат нотижорат ташкилотлари масъуллари иштирок этади.

Сайил давомида совринли викториналар, спорт мусобақалари, маданият ходимларнинг концерт дастури, ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар ярмаркаси, сайёр қабуллар, меҳнат ярмаркалари, ҳарбий чиқишлар намойиш этилади. Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатилади, психолог маслаҳатлари берилади.

Кегейли туманида ҳам  “Ҳуқуқий тарғибот куни” бўлиб ўтиши режалаштирилган. Тадбирда Халқобод маҳалласи еттилиги билан учрашув, уйма-уй юриш, сайёр қабул ўтказилади.

19 сентябрь куни эса Нукус шаҳрида “Мафтункор ранглар жилоси” танлови бўлиб ўтади. Тадбирда 7-13-ёшли ногиронлиги бўлган болалар иштирок этади. Иштирокчи болалар совғалар билан тақдирланади.

Улашиш:

Бошқалар

26-ноябр 2024, 12:47
2 465

Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-999-сон, 15.11.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг  айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.


14-декабр 2024, 07:32
2 394

Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.


4-декабр 2024, 10:53
2 079

Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади

Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.


23-ноябр 2024, 13:15
1 171

Радарлар ҳақида ҳаммаси: муҳим 10 саволга жавоб

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситаси – асосан чорраҳаларда, йўл бўйида металл устунларга ўрнатилиб, автомобилларнинг давлат рақами белгиларини аниқлайди.

Мавзуга доир янгиликлар: