currencies image

12 739,99 UZS

24,57

usd

currencies image

14 256,05 UZS

65,64

eur

currencies image

136,83 UZS

0,17

ru



АсосийЯнгиликларКореяда автомобилсозлик йўналиши бўйича йилига 3 000 нафар ишчига талаб бор

Кореяда автомобилсозлик йўналиши бўйича йилига 3 000 нафар ишчига талаб бор

Ўзбекистон

calendar

06.05.2024

eye

86

Кореяда автомобилсозлик йўналиши бўйича йилига 3 000 нафар ишчига талаб бор

Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев ҳамда Корея Республикасининг Автомобилсозлик саноати уюшмаси раиси Кwак Ёнг Чол ўртасидаги учрашувда маълум қилинди.

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонасида ташкил этилган мазкур мулоқотда ушбу давлат провинцияларидаги автомобилларга техник хизмат кўрсатиш уюшмалари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Учрашувда мезбонлар икки давлат ўртасидаги дўстлик алоқаларини эътироф этиб, меҳнат муносабатлари бўйича йўлга қўйилган самарали ҳамкорликдан мамнун эканини билдирди.

Мулоқотда Корея автомобильсозлик саноати уюшмаси таркибида 6 800 та корхона мавжуд бўлиб, унда 48 000 нафар ходим фаолият олиб бораётгани қайд этилди. Кореяликлар ушбу тармоқда яна йилига 3 000 нафар ишчига талаб борлигини айтиб, бу бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш истагида эканини маълум қилди.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 927

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 158

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 005

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 484

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.