currencies image

12 739,99 UZS

24,57

usd

currencies image

14 256,05 UZS

65,64

eur

currencies image

136,83 UZS

0,17

ru



АсосийЯнгиликларКореянинг қурилиш соҳасидаги тажрибаси миллий шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига уйғунлаштирилмоқда

Кореянинг қурилиш соҳасидаги тажрибаси миллий шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига уйғунлаштирилмоқда

Ўзбекистон

calendar

01.05.2024

eye

64

Кореянинг қурилиш соҳасидаги тажрибаси миллий шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига уйғунлаштирилмоқда

Тошкенда бўлиб ўтган «Шаҳарсозлик эволюцияси: Ўзбекистон ва Корея инновацион қурилиш йўлида» мавзусидаги халқаро семинар «Ўзбекистон шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини модернизация қилиш» ҳамкорлик лойиҳаси муҳокама қилинди.

Лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда бу орқали маҳаллий қурилиш технологиясини ривожлантириш ва соҳада миллий рақобатбардошликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Корея Республикасининг Ер, инфратузилма ва транспорт вазирлиги  ҳамда Корея қурилиш муҳандислиги ва технологиялар институти  ўртасида  «Ўзбекистон шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини модернизация қилиш» бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Ҳамкорлик лойиҳаси бўйича икки томон келишувига кўра 2022-2025 йиллар мобайнида жами 256 та, 2025 йилда 52 та шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини Корея тажрибаси асосида модернизация қилиш белгиланган.

Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини модернизация қилиш ҳамкорлик лойиҳаси доирасида ишларни самарали ташкил этиш ҳамда лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш мақсадида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институтида янги Халқаро нормаларни уйғунлаштириш бошқармаси ташкил этилган.

Мазкур бошқарма Америка, Хитой, Италия, Корея ва мамлакатимизнинг нуфузли олий ўқув юртларида таҳсил олган, малакали, илмий ходимлар билан тўлдирилди. 2022-2024 йиллар оралиғида жами 30 нафар соҳа мутахассиси Корея Республикасида шаҳарсозлик соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича малака ва тажриба алмашиб қайтди.

2022 йилдан ҳозирги кунгача 120 дан ортиқ шаҳарсозлик норма ва қоидалари кореялик экспертлар билан биргаликда ўрганиб чиқилди. Ёнғин хавфсизлиги ва бошқа йўналишларга тегишли шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини модернизация қилиш учун таклифлар тайёрланиб, Корея қурилиш тажрибаси миллий шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига уйғунлаштирилмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 998

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 761

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 031

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 508

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.