Суд очерклари
27.11.2025
101

Маълумки, ўз вақтида олди олинмаган касаллик кейинчалик давоси йўқ дардга айланиши мумкин. Иш жараёнида ҳам шундай: аниқланган камчиликларга кўз юмилса, у вақти келиб жиддий муаммоларга олиб келади, коррупция ҳолатлари рўй беришига сабаб бўлади.
Коррупцион кўринишдаги ҳар қандай ҳолатнинг салбий оқибати нафақат айрим кишилар, катта-кичик ташкилотлар, ҳатто давлатлар, жамиятларнинг тараққиётига салбий таъсир ўтказувчи омил эканлигини барчамиз яхши биламиз. Шу боис, бутун жаҳонда, жумладан, юртимизда ҳам ушбу иллатга қарши муросасиз курашиб келинмоқда.
Мамлакатимизда халқимиз хоҳиш-истакларини назарда тутган ҳолда бу иллатни жиловлашга қаратилган таъсирчан, самарали чоралар белгилаб борилмоқда. Охирги йилларда ушбу ҳолатнинг олдини олиш, унга қарши курашишни пировард мақсад қилиб олинган дастурлар ишлаб чиқилди, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа мутасадди ташкилотлар таркибида алоҳида бўғинлар фаолияти йўлга қўйилиб, мавжудлари такомиллаштирилди. Бир сўз билан айтганда, коррупцияга қарши кураш умумхалқ, умумдавлат иши қилиб белгиланди. Айни пайтда давлат органлари зиммасига ҳам алоҳида муҳим ҳамда устувор вазифалар юкланди. Эндиликда масъуллар олдида турган долзарб вазифа – амалий саъй-ҳаракат орқали унинг самарасига эришишдан иборатдир.
Юртимиздаги халққа хизмат кўрсатувчи идораларда ҳар доим ҳалолик, шаффофлик, ошкоралик ҳукм суриши, нопок ниятли кимсалардан ҳоли бўлиши лозим.
Шу ўринда Адлия вазирлиги тизими ташкилотлари, хусусан, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази фуқароларнинг мушкулини-осон этиш билан билан бир қаторда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамда суд тизимининг ажралмас қисми ҳисобланиб, адолатли судлов жараёнини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Эксперт хулосалари жиноят, маъмурий, иқтисодий ёки фуқаролик ишлари бўйича далил сифатида қимматга эга бўлгани сабабли, ушбу соҳада содир этиладиган ҳар қандай коррупцион ҳолат жамиятда адолат ва қонунийликка бўлган ишончни издан чиқариши барчамизга маълум. Шу боис суд-экспертиза муассасаларида шаффофлик, холислик ва касб этикаси устуворлигини таъминлаш коррупцияга қарши курашнинг энг муҳим йўналишларидан биридир.
Шундай экан, одамлар ушбу масканда ҳамиша очиқлик, ошкоралик, шаффофлик ҳамда қулай муҳит ҳукумрон эканлигини чуқур идрок этишлари керак. Таъбир жоиз бўлса, коррупция ва бюрократия каби иллатни жиловлашга қаратилган саъй-ҳаракатларда Марказ тизими ходимлари ҳам ўз ҳиссасини қўшаётганлигини бутун халқимиз дилдан ҳис этмоғи зарур.
Шуни таъкилаб ўтиш жоизки, Марказ тизимида ҳам коррупция каби салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган бирқатор ишлар амалга оширлиб, ушбу саъй-ҳаракатлар ўзининг ижобий самарасини бериб келаётганлиги қувонарли ҳол.
Шу билан бирга, адлия вазирининг коррупцияга қарши сиёсатини, тизимда коррупцияга қарши асосий йўналишларни амалга ошириш ва мувофиқлаштириш учун Марказ тизимида коррупцияга қарши кураш бўйича штат жорий этилган бўлиб, ушбу лавозимга тайинланган ходимга ушбу йўналишда бирқатор вазифалар юклатилди.
Шунингдек, давлат хизматига ишга қабул қилинган давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, билимларни мунтазам ва тизимли равишда ошириб бориш, ходимларнинг амалиётда қўлланиладиган замонавий анти-коррупцион механизмлар билан таништириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 июндаги «Аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз ошириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 228-сон қарорига асосан «Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси» электрон платформасининг махсус-ўқув курсларида коррупцияга қарши курашиш соҳасида малакасини оширишбелгилаб қўйилди.
Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кунга қадар Марказнинг қарийиб 50 нафар ходимлари «Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси» электрон платформасининг махсус-ўқув курсларида малакасини оширди.
Шу билан бирга, Юридик кадрлар малакасини ошириш институтида Адлия тизими ходимлари учун ташкил этилган вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус ўқув курси жорий этилган бўлиб, Марказ барча ходимларининг ушбу иллатга қарши курашиш соҳасида малакаси ошириб келинмоқда.
Бундан ташқари, соҳада шаффофликни таъминлаш мақсадида 2025 йилнинг декабрь ойидан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан тадқиқотларни ўтказишда Марказ суд экспертлари объектларни кўздан кечириш жойларига чиққанда мажбурий равишда мобиль видеокамералардан (бодикамера) фойдаланишини йўлга қўйилади.
Тизим ташкилотлари фаолиятини тизимли назорат қилиш, қайд этилаётган салбий ҳолатларни аниқлаш ҳамда тегишли чораларни кўриб бориш мақсадида “Ситуация марказ”лари фаолияти йўлга қўйилиб, Марказ ва унинг ҳудудий бўлимлари биноларида мавжуд кузатув камералари орқали жараёнларни назорат қилиш имкони яратилди. Бу орқали қуйи тизимда аҳоли ва тайинловчи органларга хизмат кўрсатишда сифат жиҳатдан янги босқичга чиқишга эришилмоқда.
Шунингдек, тизимга номзодларни ишга қабул қилишда таниш-билишчилик, коррупцияга йўл қўймаслик, унга шарт-шароит яратилишининг олдини олиш ҳамда тизимда ҳалол-пок ходимлар фаолият юритишини, салоҳиятли кадрлар билан тўлдиришда шаффоф тизим йўлга қўйилди. Очиқ, ошкоралик ва шаффофликка асосланган ушбу жараён ижтимоий тармоқларда тўғридан-тўғри эфирга узатилиб, истаган киши уни дуёнинг исталган нуқтасидан туриб ҳам кузатиш имконига эга бўлди.
Аҳоли ва тайинловчи органларга хизмат кўрсатишда Марказ ва унинг ҳудудий бўлимларида турли сансоларликлар ҳамда коррупция ҳолатлари юзасидан маълумотларни телефон алоқа рақамлари, ижтимоий тармоқлардаги каналлар ва электрон почта тизими орқали қабул қилиш, уларни кўриб чиқиш тартиби жорий этилди. Коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш, манфаатлар тўқнашувини бошқаришга қарата вебинар ва тренинглар ўтказиш, шу аснода ходимларнинг соҳага оид билимларини мустаҳкамлаш иши энг муҳим ва долзарб вазифалар қаторидан ўрин олган.
Суд экспертиза соҳасида коррупциянинг олдини олиш — фақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эмас, балки бутун жамият манфаатларини ҳимоя қилишдир. Тизимда шаффофликни ошириш, экспертлар малакасини юксалтириш, ҳужжатларни тақдим қилиш жараёнларни рақамлаштириш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш орқали коррупция хавфини сезиларли даражада камайтириш мумкин. Адолатли ва ишончли суд экспертизаси — қонун устуворлигининг асосий таянчларидан бири ҳисобланади.
Турли салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган чоралар тизимда коррупция ва бюрократик тўсиқларни ишончли ҳамда кафолатли тарзда бартараф этиш ҳамда кутилган натижани бериши шак-шуҳасиз. Коррупциясиз ҳаёт давлат ва жамият ҳаётининг янада муҳим ҳамда жозибадор жиҳатига айланади.
Азамат ЖУМАНИЁЗОВ,
Республика суд экспертиза маркази
Ташкилий назорат ва таҳлил
бўлими бош мутахассиси
Улашиш:
Бошқалар
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати
Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.
Имтиёз олган беморларга давлат бюджети ҳисобдан тиббий хизмат қандай тартибда кўрсатилади?
Ҳужжатга кўра, Низом беморларни тиббиёт ташкилотларига қабул қилиш тартибини белгилайди.
Наркожиноятлар учун жиноий жавобгарлик кескин оғирлаштирилади
Миллий дастурга кўра, Интернетдаги наркожиноятларга қарши курашишга ёшлар кенг жалб қилинади.