currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларКоррупцияни олдини олиш чораларини кўрмаган мансабдорлар жавобгарликка тортилиши кутилмоқда

Коррупцияни олдини олиш чораларини кўрмаган мансабдорлар жавобгарликка тортилиши кутилмоқда

Ўзбекистон

calendar

13.03.2024

eye

75

Коррупцияни олдини олиш чораларини кўрмаган мансабдорлар жавобгарликка тортилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган Миллий стратегия ишлаб чиқилди.

“Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ва коррупциянинг олдини олишда таъсирчан механизмларни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Қарор билан коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган Миллий стратегияни тасдиқлаш кўзда тутилмоқда.

Миллий стратегиянинг асосий йўналишлари:

давлат бошқаруви, давлат хизмати ва давлат харидларини амалга ошириш соҳасида коррупциянинг олдини олиш;

ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва тадбиркорлик соҳасида коррупциянинг олдини олиш;

коррупцияга қарши курашишнинг институционал асосларини такомиллаштириш;

суд-ҳуқуқ тизимида коррупциянинг олдини олиш;

аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;

коррупцияга қарши кураш соҳасида халқаро ҳамкорликни кучайтириш.

Миллий стратегиянинг асосий мақсади — Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган давлат сиёсатини амалга оширишнинг асосий вазифалари ва йўналишларини белгилашдан иборат.

 

Миллий стратегияни 2024—2025-йилларда амалга ошириш бўйича йўл харитасида 7 та йўналишда коррупцияга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланмоқда.

 

Жумладан,

 

коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни кўрмаганлик учун мансабдорларга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгилаш;

ҳар йили камида 2 та соҳада коррупсия хавф-хатарларини аниқлаш, коррупцияга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган тадқиқотлар ўтказиш;

коррупциявий жиноятлар статистикасини юритишга мўлжалланган дастурий таъминот яратиш;

коррупция хавфларини ички ва ташқи таҳлил қилиш тизимини жорий этиш;

давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда хусусий сектор тизимида миллий ҳалоллик стандарти (public integrity) институтини жорий этиш;

давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, шу жумладан очиқ эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхатини янада кенгайтириш.

Ушбу қарор лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаси 27 мартгача давом этади.

Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилга қадар мўлжалланган миллий стратегия ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилиши ҳақида Шавкат Мирзиёев 2023 йилнинг декабрида Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни топшириш маросимидаги нутқида айтиб ўтганди.

Таҳлилларга кўра, ҳозирда коррупциянинг дунё миқёсидаги зарари 3 триллион AҚШ долларига яқин миқдорни ташкил қилмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 234

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 407

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 126

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


13-сентябр 2024, 07:23
1 354

Контракт суммасидан 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олиш тартиби қандай?

Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига кўра, олий таълим ташкилотларида ўқиш мақсадида ўзингиз, фарзандингиз, йигирма олти ёшга тўлмаган турмуш ўртоғингиз учун тўлайдиган даромадларингизга солиқ солинмайди. Мазкур имтиёз банклардан олган таълим кредитларингизни (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади.