Ҳуқуқ
28.03.2024
784
© Фото: hudud24.uzҚозоғистон Сенати депутатлари 28 март куни бўлиб ўтган палата ялпи мажлисида Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида фуқароларнинг ўзаро саёҳатлари шартлари тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённомани ратификация қилди ҳамда имзолаш учун президентга юборди. Бу ҳақда Zakon.kz нашри хабар бермоқда.
Ҳужжатга кўра, ҳар икки давлат ўз фуқароларининг бир бирининг ҳудудида вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддатини 5 кундан 30 кунгача оширилади.
Агар бир давлат фуқаросининг иккинчи давлат ҳудудида бўлиш муддати 30 кундан ортиқ бўлса, бу фуқаро ўзи бўлиб турган давлатнинг ваколатли органларидан вақтинчалик яшаш (вақтинчалик рўйхатдан ўтиш) учун рухсатнома олиши шарт.
Бунда қайд этилишича, ушбу баённома ратификация қилинган тақдирда уни амалга ошириш салбий ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди.
Улашиш:
Бошқалар
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини сотганлик учун жарималар оширилади
Янги қоидаларнинг асосий мақсади — инсон саломатлиги ва ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган маҳсулотларни ўз вақтида аниқлаш ва муомаладан чиқариш.
Ўзбекистон яна бир давлат билан дипломатик муносабатлар ўрнатди
Марказий Америкада жойлашган Белиз Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 147-давлат бўлди.
Ўзбекистон Лихтенштейн билан дипломатик муносабатлар ўрнатди
Лихтенштейн Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 146-давлатга айланди.