Ўзбекистон
07.07.2023
1 840

Жанакорган туманидан 77 ёшли эркак ва Шиелида яшовчи 51 ёшли фуқаро касаллик белгилари билан оғир аҳволда касалхонага етказилганига қарамай, беморлар жонлантириш бўлимида вафот этган. Қайд этилишича, йил бошидан буён ҳудуд тиббиёт муассасаларига кана чақиши бўйича 600 дан ортиқ фуқаро мурожаат қилган. Улардан 23 нафарида Қрим-Конго геморрагик иситмаси борлиги тахмин қилиниб, касалхонага ётқизилган. Маълум қилинишича, 8 та ҳолатда ташхис тасдиқланган. Хавфли ҳашаротларнинг табиий яшаш жойларида эпидемияга қарши чоралар кўрилмоқда, деб хабар беради inform.kz “Ҳар бир қайд этилган ҳолатдан сўнг 12 соат ичида шахсий уй-жойлар, чорва моллари ва ҳайвонлар дезинфекция қилинади. Беморлар билан алоқада бўлган барча шахслар 14 кун давомида шифокор назорати остида. Умуман олганда, май, июнь ва июль ойлари кананинг хавфли турлари фаоллашадиган пайт. Шу боис ҳудуд аҳолисини эҳтиёткорликка ва кана чаққанда дарҳол шифокорга мурожаат қилишга чақирамиз”, — дейди Қизилўрда вилояти санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алия Абдикаимова.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
ГМО: дастурхондаги хавфми ёки замонавий қишлоқ хўжалиги технологияси?
Генетик модификациянинг ўзи маҳсулотни автоматик равишда зарарли қилмайди.