Ўзбекистон
05.10.2023
687
Ижтимоий тармоқларда Қозоғистонда балиқ орқали юқадиган касалликка чалинганлар сони ортаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Касалликнинг асосий сабаби дея қўшни Россия Федерациясининг Тюмен вилоятидан олиб келинган балиқлар бўлгани ҳақида ҳам маълумотлар кўрсатилмоқда. Қўшни ҳудудда тарқалган бу каби хабарларда номи кўрсатилаётган касаллик Ўзбекистондда учрайдими? Бу қандай касаллик? каби саволларга Санэпидқўмита ахборот хизмати жавоб берди. Описторхоз – гижжа касалликлари гуруҳига мансуб табиий ўчоқли биогелминтоз ҳисобланади. Одамлар ва балиқ истеъмол қиладиган ҳайвонлар, шу билан бирга айиқлар мазкур инфекцияни юқтиришга мойил бўлади. Инфекция карп оиласига кирувчи балиқларни хом, ним тузланган ёки иссиқлик билан ишлов берилмасдан истеъмол қилганда юқади. Россия, Украина, Қозоғистон ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида описторхоз кенг тарқалган. Описторхознинг – Опистҳрчис фелинеус тури асосан Ғарбий Сибирда, Об дарёси ҳавзасидан Россиянинг Европа қисмигача бўлган ҳудудда учрайди. Инфекциянинг энг юқори хавфи дарё ҳудудларида: Бирюса, Волга, Днепр, Дон, Иртиш, Кама, Об, Шимолий Двина, Урал дарё ҳудудларида учрайди. Қозоғистон ва Европада ҳам касаллик учраб туради. Маълумот ўрнида, айтиш керакки описторхознинг дунёдаги энг катта ўчоғи Об-Иртиш бассейнида жойлашган. Описторхознинг – Описторчис виверрини тури Россияда деярли учрамайди, лекин Жанубий-Шарқий ва Жанубий Осиё мамлакатларида, асосан Таиландда кузатилади. 2022 йилда описторхознинг 11520 та ҳолати Россияда қайд этилган бўлиб, касалланиш даражаси 100 минг аҳолига 7,9 ни ташкил этган. Қозоғистоннинг шимолий ва шимолий-шарқий қисмларида Иртиш дарёси ва унинг ирмоқлари ҳудудларида ҳам описторхоз билан касалланиш ҳолатлари кўплаб учраб туради. Урал дарёси атрофида ҳам описторхоз билан касалланган балиқлар аниқланган. Одамларда описторхоз билан касалланганлар сони 2002 йилда энг юқори чўққига чиқди. 2521 та ҳолат қайд этилган (100 000 кишига 17 та ҳолат) босқичма-босқич 1225 ҳолатга пасайган. Ундан аввал 2011 йилда 100 000 кишига 7,4 та ҳолатдир. Касалликнинг клиник белгилари қуйидагилар: Бироз иситмалаш, камқувватлик, ич бузилиши, терида тошмалар пайдо бўлиши, камқонлик, Б12 витамини етишмаслиги кузатилади. Касаллик охирида ўт пуфаги ва ўт йўллари, ўн икки бармоқ ичак ва меъда ости безларининг яллиғланиш аломатлари юзага келади. Бундай ҳолларда ташхис ўн икки бармоқ ичак шираси ва нажас таркибида описторхларни лаборатория усулида текшириш орқали аниқлашга асосланиб қўйилади. Ғарбий Қозоғистон округи санитария-эпидемиология назорати бошқармаси 2023 йил бошидан буён 113 та описторхоз ҳолати қайд этилганини маълум қилди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26 фоизга ўсиш кузатилмоқда. Шу ўринда юртимизда описторхоз касаллиги билан ҳолатлар кузатилмаганини ва бундай инфекция учрамаслигини маълум қиламиз.
Улашиш:
Бошқалар
Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб
Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.
2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади
“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.
Банкдаги омонат эр ва хотиннинг умумий мулки ҳисобланадими?
Эр-хотин никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.
Ота уйи кенжа фарзандга қолиши керак...ми?
Нотариал идорамизга кунига мерос масаласида ўнлаб фуқаролар мурожаат қилади.
Санепидқўмита Ҳиндистонга бормоқчи бўлганларни хавфли вирусдан огоҳлантирди
Бош мия яллиғланиши ёки нафас йўллари касалликлари билан кечадиган жиддий касалликни келтириб чиқарадиган вирусдан икки киши вафот этган.
Коронавируснинг “пирола” штамми Ўзбекистонга ҳам кириб келдими? Санэпидқўмита расмий ахборот берди
Шу кунларда дунёнинг қатор давлатларида коронавируснинг янги штамми кенг тарқалмоқда. У “омикрон”дан ҳам хавфлироқ бўлиши мумкин.
Барча касалликларнинг 80 фоизи ифлосланган сув орқали юқади – Санепидқўмита
Cувнинг касаллик тарқатувчи микроорганизмлар билан зарарланиши Вабо ҳамда вирусли гепатитнинг А тури каби бир қатор юқумли касалликларнинг тарқалишига сабаб бўлиши мумкин.
Самарқандда тўйга борган 41 киши “салат”дан заҳарланди
Аниқланишича, тўй дастурхонига бир кун аввал тайёрланган, қўйилгунга қадар сақлаш қоидаларига риоя этилмаган уй шароитида, совутгичсиз сақланган салатлар тортилган.