Тармоқда нима гап?
14.12.2023
1 270

Астана шаҳрига йўлга чиққан автобус қаттиқ аёз туфайли икки марта ҳаракатдан тўхтаб қолган.
Қозоғистоннинг Қарағанди вилоятидаги трассада автобусда совуқда қолиб кетган 20 нафар ўзбекистонликка ёрдам берилди. Бу ҳақда Казинформ хабар берди.
Маълум қилинишича, жанубий ҳудуддан якшанба куни Астана шаҳрига йўлга чиққан автобус қаттиқ аёз туфайли йўл тўсиб қўйилгани учун Балқашда бир кун тўхташга мажбур бўлган.
Йўловчилар бутун вақтни автобусда ўтказган. Сешанба куни автобус ҳаракатни давом эттирган, лекин қаттиқ совуқ туфайли яна Темиртаудан ташқарида тўхтаган.
Фуқаролар энг яқин аҳоли пунктига етиб боришда ёрдам сўраб полицияга мурожаат қилган. Ёнилғи заҳираси ва ўзлари билан олиб келган пуллари ҳам тугаб қолган. Бундан ташқари, қандли диабетга чалинган аёлнинг дори-дармони тугаб қолиб, ёрдам кўрсатиш зарурати юзага келган.
Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус хизмат машиналари ҳамроҳлигида Осакаровка қишлоғига етиб борган. У ерда одамлар маданият марказига жойлаштирилиб, ухлаш жойлари ва иссиқ овқат билан таъминланган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.