currencies image

12 676,11 UZS

18,86

usd

currencies image

14 975,56 UZS

97,06

eur

currencies image

161,56 UZS

0,04

ru



АсосийЯнгиликларҚозоғистонда талабаларга университетда ўқиш учун фоизсиз кредит берилади

Қозоғистонда талабаларга университетда ўқиш учун фоизсиз кредит берилади

#NoComment

calendar

25.07.2024

eye

215

Қозоғистонда талабаларга университетда ўқиш учун фоизсиз кредит берилади

Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек Қозоғистонда олий таълим учун фоизсиз кредит бериш йўлга қўйилишини маълум қилди.

У йил охирида ишга туширилади.

Унга кўра, бу амалиёт АҚШда қўлланиляпти ва энди қозоғистонлик абитуриентлар ҳам бундан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Вазирлик бу борада бир қанча иккинчи даражали банклар ва молия маркази билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Қонун лойиҳасини тайёрлаш аллақачон якуний босқичга етган.

Бу Фан ва олий таълим вазирлиги мамлакатда олий таълим олиш имкониятини ошириш учун жорий қилмоқчи бўлган ягона восита эмас. Саясат Нурбекнинг таъкидлашича, қозоғистонликлар фоизсиз кредитдан ташқари “Болалар миллий жамғармаси” дастури воситасида жамғарма маблағларидан фойдаланишлари мумкин. Жорий йилдан бошлаб вазирлик томонидан мазкур дастур доирасида “Келешек” тизими ишга туширилади, абитуриентларнинг ота-оналари давлат ва банк мукофотларининг бошланғич маблағлари ҳисобидан таълим олиш учун мустақил тарзда маблағ тўплашлари мумкин, деб хабар беради inform.kz.

– Тўртинчи восита эса табақалаштирилган грантлардир. Жорий йилда грантлар тақсимоти доирасида пилот лойиҳа ишга туширилди. Агар бола яхши балл олган бўлса-ю, лекин унинг танлаган мутахассислиги бўйича юқори рақобат мавжуд бўлса – бизда 100 балл, 115 балл тўплаган ҳам грантни ололмайди, чунки рақобат жуда юқори ва бола имтиҳондан йиқилса, биз қўшимча 75 фоиз, 50 фоиз шундай грантлар беришга тайёрмиз”, деди у.

Улашиш: