currencies image

12 757,94 UZS

17,95

usd

currencies image

14 125,59 UZS

130,46

eur

currencies image

135,06 UZS

1,77

ru



АсосийЯнгиликларҚозоғистонда вақтинча ишлаётган ватандошларимизнинг меҳнат ва яшаш шароитлари ўрганилмоқда

Қозоғистонда вақтинча ишлаётган ватандошларимизнинг меҳнат ва яшаш шароитлари ўрганилмоқда

Ўзбекистон

calendar

25.04.2024

eye

107

Қозоғистонда вақтинча ишлаётган ватандошларимизнинг меҳнат ва яшаш шароитлари ўрганилмоқда

Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Оқтов шаҳридаги савдо бозорлардан бирида вақтинча ишлаётган ватандошлар билан учрашди.

Дипломатлар дастлаб юртдошларимизнинг меҳнат шароитлари билан танишдилар. Иш берувчиларга шароитларни янада яхшилаш бўйича тегишли тавсиялар билдирилди.

Ватандошлар билан кечган мулоқот чоғида, юртимиз ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, жумладан, давлатимиз томонидан хорижда вақтинча ишлаётган фуқароларимизнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш, ижтимоий ва ахборот-маслаҳат ёрдамини кўрсатиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Иштирокчиларга бўлиб турган давлат қонун-қоидаларига риоя этиш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик ва уларнинг салбий оқибатлари ҳақида айтиб ўтилди.

Учрашув якунида ватандошлар ўзларини қизиқтирган саволларига дипломатлардан батафсил жавоб олишди.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 017

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 784

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 042

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 514

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.

Мавзуга доир янгиликлар: