currencies image

11 801,23 UZS

22,46

usd

currencies image

13 737,81 UZS

59,25

eur

currencies image

136,73 UZS

3,01

ru



АсосийЯнгиликлар​Қозон шаҳридан Самарқандга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади

​Қозон шаҳридан Самарқандга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади

Ўзбекистон

calendar

23.10.2023

eye

1 209

​Қозон шаҳридан Самарқандга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади

Россиянинг “Red Wings” авиакомпанияси Қозон – Самарқанд – Қозон йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўймоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports маълум қилди. Қайд этилишича, 2023 йил 30 октабрдан шаҳарлар ўртасида парвозлар бошланиши режалаштирилган. Парвозлар ҳафтада бир марта душанба кунлари СУ95 типидаги самолётларда мунтазам равишда амалга оширилади. Қайд этиш мумкин, “Red Wings” — Домодедово аэропортида жойлашган Россия авиакомпанияси бўлиб, мунтазам ва чартер йўловчи ташишга ихтисослашган. Бугунги кунда авиаташувчи Ўзбекистоннинг бешта шаҳридан Россия Федерациясининг бешта шаҳрига парвозларни амалга оширмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

Мавзуга доир янгиликлар: