currencies image

12 739,99 UZS

24,57

usd

currencies image

14 256,05 UZS

65,64

eur

currencies image

136,83 UZS

0,17

ru



АсосийЯнгиликларКреатив ғояларга асосланган кўргазма

Креатив ғояларга асосланган кўргазма

Ўзбекистон

calendar

03.05.2024

eye

150

Креатив ғояларга асосланган кўргазма

“Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига мудофаа соҳасида инновацион технологиялар фестивалида янги турдаги маҳсулотлар ўрин олган.  

Бугунги кунда ҳарбий завод ва корхоналаримиз томонидан жанговар техника ва енгил зирҳланган автомобиллар, дронлар, оптика мосламалари ва антидронлар, зирҳлишлем, кимёвий ва зарбга қарши ҳимоя воситалари, шунингдек, икки мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Юқори даражадаги тадбирда Қуролли Кучларга зарур бўлган замонавий технологиялар – металлургия, кимё саноати ҳамда текстиль соҳасида икки мақсадга мўлжалланган 20 га яқин ишлаб чиқарувчи йирик корхона, 50 та ташкилот, 30 дан ортиқ ишлаб чиқарувчи жисмоний шахслар ва ихтирочилар ўз маҳсулотлари билан иштирок этаяпти.

Инновацион технологиялар маркази директори Азамат Абдусатторов креатив ғояларга асосланган янги турдаги маҳсулотлар билан таништирди.  

–  Бизнинг марказимизда ҳозирги кунда замон талабига жавоб берадиган, ҳарбий хизматчилар учун шахсий ҳимоя воситалари, 15 дан зиёд турдаги маҳсулотлар – баллистик шлемлар, қалқон, ҳимоя нимчалари, шунингдек, учувчисиз учиш аппаратларига қарши курашиш антидрон воситалари ишлаб чиқарилмоқда.

Хорижий ҳамкорлар билан олиб борилаётган ишларимиз натижасида Қуролли Кучларимизни ўзимизнинг маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар билан таъминлашга эришилмоқда. Хусусан, тўрт турдаги оптик воситаларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Бу йилги режамизда яна тўрт турдаги оптик воситаларни ишлаб чиқариш бор. Шунингдек, ташкилотимизда шахсий ва радиацион ҳимоя воситалари, ҳарбий хизматчилар экипировкалари, ҳарбий ва икки мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариляпти. Мазкур тадбир инновацион технологияларни тақдим этишда платформа бўлмоқда.  

Дастурга мувофиқ, етти тур бўйича, яъни робототехника, киберспорт, дронрейсинг, 3D моделлаштириш, дронларни лойҳалаштириш ва дастурлаш бўйича мусобақалар ҳам ўтказилмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 945

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 374

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 012

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 492

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.