currencies image

12 775,02 UZS

34,00

usd

currencies image

14 090,85 UZS

28,59

eur

currencies image

134,60 UZS

0,22

ru



АсосийЯнгиликлар“Креатив иқтисодиёт тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

“Креатив иқтисодиёт тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

Ҳуқуқ

calendar

06.10.2024

eye

71

“Креатив иқтисодиёт тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

“Креатив иқтисодиёт тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-970-сон, 03.10.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Унга кўра, креатив иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш ва ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солиш Қонуннинг мақсади ҳисобланади.

Креатив индустрия соҳаларидаги фаолият йўналишлари қуйидагиларни ўз ичига олади, жумладан:

➖адабий ижодни;
➖амалий санъат ва ҳунармандчиликни;
➖архитектура, лойиҳалаштириш ва урбанистикани;
➖аудиовизуал санъатни;
➖ижрочилик санъатини;
➖концерт-томоша фаолиятини ва оммавий-маданий тадбирларни ташкил этишни;
➖рақамли технологиялар соҳасидаги ижодий фаолиятни.

Креатив индустрия соҳаларида фуқароларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини намоён этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш креатив иқтисодиёт соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. 

Вазирлар Маҳкамаси креатив иқтисодиёт соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлайди.

Креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича республика кенгаши креатив индустрия соҳаларини ривожлантириш бўйича жамоатчилик асосида фаолият олиб борадиган маслаҳат органидир. 

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 275

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 469

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 140

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


16-сентябр 2024, 13:10
1 389

«Самосуд» учун қандай жавобгарлик бор?

Ҳар бир жамиятда барқарорлик ва ривожланиш тартиб-интизом, ҳуқуқлар ва эркинликларнинг таъминланганлиги, умуман олганда ҳуқуқлиликнинг қарор топгани билан баҳоланади. Азалий қонуният шу.