currencies image

12 739,99 UZS

24,57

usd

currencies image

14 256,05 UZS

65,64

eur

currencies image

136,83 UZS

0,17

ru



АсосийЯнгиликларКумушкон ва Чашмага “туризм қишлоғи” мақоми берилди

Кумушкон ва Чашмага “туризм қишлоғи” мақоми берилди

Ўзбекистон

calendar

03.05.2024

eye

186

Кумушкон ва Чашмага “туризм қишлоғи” мақоми берилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2019 – 2021 йилларда Тошкент вилоятида туризм соҳасини жадал ривожлантириш тўғрисида"ги қарорида ҳам вилоятда туристлар оқимини янада кўпайтириш, замонавий туризм инфратузилмаси жадал ривожланишини таъминлаш мақсадлари белгилаб берилган эди.

Шунингдек, ҳужжатда туризм йўналишларидаги тадбиркорлик соҳасига ушбу ҳудудлар аҳолисини кенг жалб қилиш ҳам кўзда тутилган. Хусусан, Паркент туманининг “Кумушкон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида зарур инфратузилмани барпо этиш, оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ва қўшимча туризм хизматларини йўлга қўйиш ҳамда маҳаллий аҳолини туризм соҳасидаги тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида “Кумушкон туризм қишлоғи”ни ташкил этиш назарда тутилган эди.

Ушбу мақсадлар рўёби сафатида Тошкент вилоятининг Паркент туманида жойлашган Кумушкон ва Чашма қишлоқларига “туризм қишлоғи” мақоми берилди. Дарҳақиқат, бугунги кунда Тошкент вилоятида 118 та меҳмонхона ва дам олиш зоналари, 902 та оилавий меҳмон уйлари, 80 та хостел, 40 та санаторий ва бошқа соғломлаштириш объектлари мавжуд.

Юртимизнинг бошқа ҳудудларидан Тошкент вилоятга ташриф буюрадиган маҳаллий туристлар сони кейинги беш йилида 628 мингдан 7 миллион 500 минг нафарга, хорижий туристлар сони эса 83 мингдан 463 минг нафарга етди.

Шуни айтиш жоизки, Паркент туманидаги Кумушкон, Заркент, Сўқоқ ҳудудлари мамлакат туризм бозорида ўзининг алоҳида ўрнига эга. Уларни ривожлантириш, туристлар оқимини янада кўпайтириш хизматлар ҳажми ва даромадларни оширишга хизмат қилади.

Шу мақсадда Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Туризм қўмитаси вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳ Кумушкон ҳудудини ўрганиб чиқиб, туризм объектлари барпо қилиш бўйича 10 дан ортиқ инвестор билан музокара ўтказди. Кумушкон қишлоғини “Туризм қишлоғи”га айлантириш бўйича таклиф ишлаб чиқилди.

Бу борада туризм соҳасини ривожлантириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, Паркент туманида 2 та замонавий меҳмонхона, 1 та “Шоирлар уйи”, ва 33 та оилавий меҳмон уйлари ва бошқа хизмат кўрсатувчи объектлар, фойдаланишга топширилди.  

Туманда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича 3 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 40 та янги иш ўрни яратилди. Кумушкон қишлоғида республикада биринчилардан бўлиб “Туризм қишлоғи” лойиҳаси бошланиб, бугунги кунда расмий ўз фаолиятини бошлади.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 956

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 481

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 015

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 495

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.