Ўзбекистон
22.05.2025
61
Замонавий шаҳар ҳаётида кўп қаватли уйларда яшаш — бу нафақат қулайлик, балки бир қатор масъулиятларни ҳам ўз зиммасига олишни талаб этади. Айниқса, уй ҳайвонларини парваришлашда қонуний меъёрларга риоя қилиш зарур. Ўзбекистон Республикасида уй ҳайвонларини парваришлаш бўйича бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд бўлиб, улар орасида Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги 202-сонли қарори билан тасдиқланган Аҳоли пунктларида итлар ва мушукларни сақлаш қоидалари алоҳида ўрин тутади.
Ушбу ҳужжатга асосланиб, кўп қаватли уйларда ит ва мушукларни парваришлаш бўйича билиш зарур бўлганмуҳим 5 та қоида билан танишиб чиқамиз.
1. Кўп қаватли уйларда ит ва мушукларни сақлаш тартиби
Кўп қаватли уйнинг алоҳида квартирасида қўшниларнинг ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг розилиги билан биттадан ортиқ бўлмаган итни ва битта мушукни сақлашга рухсат берилади. Бу ҳолатда, ҳайвонларнинг саломатлиги ва атроф-муҳитга зарар етказмаслиги учун зарур чоралар кўрилиши керак.
2. Ит ва мушукларни умумий фойдаланиладиган жойларда сақлаш тақиқланиши
Итлар ва мушукларни умумий фойдаланиладиган жойларда: зинапоя майдончалари, чердаклар, ертўлаларда, ошхоналар, балконлар ва умумфойдаланишдаги пешайвонларда сақлаш тақиқланади. Бу чоралар, ҳайвонларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини та’минлаш, шунингдек, бошқа фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида белгиланган.
3. Итларни сайр қилдиришда белгиланган тартибга риоя этиш
Итларни сайр қилдиришда қуйидаги тартибларга риоя этиш зарур:
Итлар очиқ жойларда сайр қилдирилганда ва турар жой биноларида итларнинг эгалари тинчлик сақланишини таъминлашлари —эрталаб соат 8.00 гачавакечқурун 22.00 дан кейинитларнинг вовиллашининг олдини олишлари керак.
Итлар очиқ жойларда ёки бунинг учун махсус ажратилган майдонларда сайр қилдирилади, бу ерлар ҳар доим озода сақланиши керак.
Итнинг эгаси ит қочиб кетмаслиги ёки одамлар ёки бошқа ҳайвонларга ҳужум қилмаслиги чораларини кўриши зарур.
Ит бўйинбоғига жетон маҳкамланган ҳолда етовда олиб юриб сайр қилдирилиши керак. Жетонда идентификасион рақами кўрсатилиши керак.
Ит очиқ жойларда сайр қилдирилганда у тумшуқбоғда ва 2 метргача узунликдаги етовда, жамоат жойларида 1 метргача узунликдаги етовда бўлиши керак.
4. Ит ва мушукларни санитария-гигиена талабларига риоя этган ҳолда сақлаш
Итлар ва мушукларни умумфойдаланишдаги жойларни ифлос қилишига йўл қўймаслик, умумфойдаланишдаги жойларда итлар ва мушуклар қолдирган экскрементларни олиб ташлаш, итлар ва мушуклар қолдирадиган экскрементларни дарҳол йиғиштириб олиш учун ўзи билан анжом олиб юриш каби санитария-гигиена талабларига риоя этиш мажбурийдир.
5. Ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 110-моддасига биноан шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ҳайвонларни сақлаш қоидаларини бузиш, худди шунингдек мансабдор шахслар томонидан эгасиз ҳайвонларни туттириш ва сақлаш чораларини кўрмаслик, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса —беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик одамларнинг соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етишига олиб келса, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса,
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Хулоса
Уй ҳайвонларини асраш — бу нафақат шахсий масъулият, балки ҳуқуқий ва ахлоқий мажбурият ҳамдир. Ўзбекистон Республикасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар уй ҳайвонларини асрашда инсонпарварлик, санитария-гигиена талабларига риоя этиш, хавфсизлик чораларига амал қилиш ва зўравонликка йўл қўймасликни та’минлашга қаратилган. Ушбу қоида ва талабларни амалга ошириш орқали биз уй ҳайвонларига нисбатан масъулиятли ва ахлоқий муносабатни шакллантиришимиз мумкин.
Мардиев Хабибулло,
“Адолат” миллий ҳуқуқий
ахборот маркази ходими
Улашиш:
Бошқалар
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб
“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.
Олий суд пленуми мажлисида Lex.uz сайти фаолияти таништирилди
Lex.uz сайти ҳозирги вақтда республикада ягона электрон шаклдаги расмий манба ҳисобланади. Сайтга бир тилда 50 мингдан ортиқ ҳужжатлар жойлаштирилган.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.