Ҳуқуқ
27.09.2024
66
Ўқотар қурол ўзи нима?
Ўқотар қурол – порох ёки бошқа модда қуввати ҳисобига йўналтирилган ҳолда ҳаракатга келувчи аслаҳа билан нишонни масофадан туриб механик уриш учун мўлжалланган қурол.
Мамлакатимизда 2019 йилнинг 29 июлида “Қурол тўғрисида”ги ЎРҚ-550-сон Қонун қабул қилинди. Ушбу қонун юртимизда қурол билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва фуқароларга сезиларли вазифа ва мажбуриятларни юклайди.
Ушбу Қонуннинг мақсади қурол ва унинг ўқ-дорилар муомаласи билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга ҳамда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, мулкни ҳимоя қилишга ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. Бироқ, ўқотар қуролга эгалик қилувчи ҳар бир шахснинг ўқотар қурол воситасида ижтимоий хавфли қилмиш содир этмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 185-моддасида пневматик, улоқтириш, сигнал берувчи қуролдан белгиланган тартибни бузган ҳолда отиш, шунингдек тиғли совуқ қуролдан (ов пичоқлари, ов ханжарчалари ва ханжарлардан, рапиралар, шпагалар ва қиличлардан) белгиланган тартибни бузган ҳолда фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.
Шунингдек, мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қуролни ва ўқ-дориларни мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши кўрсатиб ўтилган.
Мазкур модданинг иккинчи қисмида эса, ўқотар қуролдан белгиланган тартибни бузган ҳолда отиш учун қуролни ва ўқ-дориларни мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорида жарима солиниши назарда тутилган.
Ушу ҳуқуқбузарликда жамоат тартиби қасд қилиш объекти ҳисобланади. Шу сабабли, фуқаролар жамоат жойларида жамоат тартибига, юриш-туриш қоидаларига қатъий риоя қилишлари керак.
Дилмурод Маматмуротов,
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази масъул ходими
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади
2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади
Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.