currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҚўшимча таътил кимларга берилади? Муҳим 5 саволга жавоб

Қўшимча таътил кимларга берилади? Муҳим 5 саволга жавоб

Ҳуқуқ

calendar

06.06.2024

eye

1 902

Қўшимча таътил кимларга берилади? Муҳим 5 саволга жавоб© Фото: Hudud24.uz

Битта ташкилотда кўп стажга эга бўлган ходимларга, ноқулай иқлим шароитларида ишлаётганларга асосий таътилдан ташқари қўшимча таътиллар ҳам берилади. Таътилларнинг барчаси қўшилганида 56 календарь кундан ошиб кетмаслиги керак. Hudud24.uz шу каби муҳим маълумотларни тақдим этади.

1. Йиллик асосий таътил муддати қанча?

Ходимга ҳар йили камида 21 календар кун асосий меҳнат таътили берилиши керак. Айрим ходимлар учун узайтирилган таътил берилади, масалан:

18 ёшгача бўлган шахсларга – 30 календарь кун;

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга – 30 календарь кун;

давлат органлари ходимлари учун – 27 календарь кун;

айрим педагоглар учун – 56 календарь кун.

Жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида ходимларга узайтирилган таътил берилиши назарда тутилиши мумкин.

Барча ҳолларда таътилларни жамлашда уларнинг давомийлиги бир иш йили учун 56 календарь кундан ошиб кетиши мумкин эмас.

Мазкур чеклов жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида, иш берувчининг касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинган ички ҳужжатларида ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат таътилларига нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Ҳар йилги қўшимча таътиллар кимларга берилади?

Ҳар йилги қўшимча таътиллар қуйидагиларга берилади:

меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимларга;

ноқулай табиий-иқлим шароитларида иш бажараётган ходимларга;

битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга;

қонунчиликда, жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

3. Меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимларга кимлар киради?

Қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берадиган ишлар рўйхати жамоа келишувларида, жамоа шартномасида белгиланади. Бундай ишлар тофиаси эса Ҳукумат томонидан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускунанинг жароҳат етказиш хавфи юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ аниқланади.

Бунда ходимларнинг айрим тоифалари учун қўшимча таътил 33 кунгача белгиланиши мумкин.

Ишнинг алоҳида тусига эга бўлган, ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароитида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча таътилнинг энг кам муддати эса12 иш куни этиб белгиланган.

4. Ноқулай табиий-иқлим шароитларида иш бажараётган ходимлар тоифасига кимлар киради?

Ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун ҳар йилги қўшимча таътил меҳнат ҳақига қўшимча коэффициентлар белгиланган ҳудудда ишлайдиган ходимларга берилади.

Бундай ҳудудларнинг рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин. Рўйхатда қўшимча таътилларнинг муддати ҳам кўрсатилган. Учқудук шаҳри, Зарафшон шаҳридаги ходимларга 6 кун, Мўйноқда ишлайдиганлар учун эса 3 кун қўшимча таътил берилади.

5. Битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йил ишлаганлик учун қанча таътил берилади?

Ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар 5 йил учун давомийлиги 2 календарь кун бўлган, бироқ жами 8 календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади.

Дилмурод Ражабоев,

Hudud24.uz колумнисти

Улашиш:

Бошқалар

21-ноябр 2025, 08:14
502

Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар

Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.


18-ноябр 2025, 13:17
470

5 кунлик иш ҳафтаси, ярим млрд мукофот, ипотекага уй-жой: тиббиёт ходимлари учун янги рағбат ва имтиёзлар

2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.


25-ноябр 2025, 06:09
453

Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?

Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.


18-ноябр 2025, 11:17
371

Бир ватан, бир эл, бир байроқ

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ўзининг ранглари ва тимсоллари билан бой маъно-мазмунни ифода этади.