currencies image

12 426,83 UZS

20,52

usd

currencies image

14 566,73 UZS

20,76

eur

currencies image

146,96 UZS

0,88

ru



АсосийЯнгиликларҚутлуғ 70 ёш: мўътабар устозга эҳтиром

Қутлуғ 70 ёш: мўътабар устозга эҳтиром

Ўзбекистон

calendar

06.05.2025

eye

517

Қутлуғ 70 ёш: мўътабар устозга эҳтиром

Устоз – қалбимизга нур улашган инсон

Устоз – бу фақат дарс берувчи эмас. У – фикрга йўл, ҳаётга маъно бағишловчи инсон. Ҳар биримиз ҳаётда учратган энг улуғ инсонлардан бири бу – устоз бўлади.

Шахсан менда ҳам шундай қадрли ва азиз бўлган инсон устозим Мавжуда Абдуллаевна Раджабовадир. Мавжуда опа устоз бўлганда ҳам оддий устоз эмас, аксинча, оналардек ғамхўр ва меҳрибон инсон. Шогирдлари униб-ўсиши, камолоти улуғ ва порлоқ бўлишини чин дилдан истовчи устоздир.

Қадрли устозимиз бугун қутлуғ 70 ёшни қаршиламоқдалар. Устознинг касбий, илмий, профессионал фазилатлари ҳақида соатлаб гапириш мумкин. Лекин Мавжуда опа, аввало, чин маънодаги инсон, уларда эзгу фазилатлар барча нарсадан устун туради. Шунинг учун ҳам опанинг шогирдлари, издошлари жуда ҳам кўп.

Мавжуда Ражабованинг мамлакатимиз прокуратура, суд органлари  ва Сенатдаги кўп йиллик машаққатли ва сермаҳсул фаолияти ушбу тизимлар тараққиёти ва бугунги кундаги ютуқларида алоҳида аҳамиятга эгадир.

Жумладан, устоз Бухоро шаҳрининг Файзулла Хўжаев тумани прокуратураси терговчиси, Бухоро вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси, Ўзбекистон Республикаси прокуратураси тергов қисмининг прокурори, катта прокурори, Тергов бошқармасининг прокурори, катта прокурори, Ўзбекистон Республикаси прокуратураси Қонунчиликни мустаҳкамлаш муаммолари ва прокурор-тергов ходимлари малакасини ошириш маркази директорининг ўқув ишлар бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган кезлари прокуратуранинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган, шу мақсадда қонунларни аниқ ва бир хилда ишлашини таъминлайдиган тузилмага айлантириш бўйича қатор таклифларни илгари сурганлиги барчамизга аён.

Мавжуда Ражабова 1996–2005 йилларда судьялик фаолияти давомида эришган ютуқларини, суд амалиётига жорий этган янгича услуб ҳамда ёндашувларини бугун кўпчилик эътироф этади.

Устоз шарофати билан турли идораларда сарсон бўлиб, адолат тантанасидан умидини узган юзлаб инсонлар ўз ҳуқуқларининг айнан
Мавжуда Ражабова раҳбарлигидаги суд жамоаси саъй-ҳаракати билан тикланганини бугун мамнуният ва миннатдорлик билан эслайди.

Устоз ҳамиша ўз соҳасининг моҳир мутахассиси сифатида давлатимиз диққат эътиборида бўлган. Мавжуда Ражабова 2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг илк раиси этиб сайланган.

Ўзининг теран тафаккури, юксак даражадаги билими ва қатъияти билан ишончни оқлаган Мавжуда Ражабова 2010 йилда Олий Мажлис Сенати Раисининг ўринбосари лавозимига сайланди.

Устоз давлат хизматидаги машаққатли фаолиятини илмий соҳага бўлган меҳр ва интилиш ила бақамти олиб борган илм-фан фидоийсидир. Мавжуда опа юридик фанлар доктори, профессор илмий даража ва унвонларига ҳам эгадир.

Устоз бугун ҳам юридик соҳага бўлган меҳру муҳаббати, бой тажрибасини ёш авлодга ўргатиб келмоқда. Мавжуда опа бугун Ички Ишлар Вазирлиги Академиясининг “Жиноят ҳуқуқи” кафедраси профессори лавозимида ишламоқда ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун  юксак маънавиятли, билимли мутахассисларни тайёрлаш ишларига катта ҳисса қўшмоқда. Айни пайтда мазкур Академия ҳузуридаги илмий даражалар берувчи илмий кенгаш аъзоси ҳамдир.

Шу ўринда ҳаётий воқеани эслаб ўтмоқчиман. Тошкент давлат юридик институтида ўқиб юрган кезларимда Мавжуда опа бизга Жиноят ҳуқуқи фанидан дарс ўтар эди. Ўша вақтларда устозга бошқача меҳрим тушган рости. Оналарча меҳрибонликлари сабабли, Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман Суд раиси, кейинчалик Сенатда қўмита раиси бўлишларига қарамай менга илмий раҳбарлик қилдилар.

Кейинчалик меҳнат фаолиятимда ҳам ўз ёрдамларини аямадилар.
Мен бахтиёр шогирдман, чунки шундай ватанпарвар, бағрикенг устозим билан елкама-елка туриб жуда кўп қонунларни тайёрлаганмиз.

Онадек меҳрибон устознинг қўллаб-қувватлови ва дуолари билан бугун эл юрт орасида илмий даражага эга юрист сифатида ўз ўрнимизни топиб бормоқдамиз. Устознинг бундай бағрикенглигини кўплаб шогирдлари бугун миннатдорлик билан эслайдилар. Бугун устоз сабабчи бўлган кўплаб тақдирлар давлатимиз тараққиёти ва халқимиз турмуш фаровонлиги йўлида меҳнат қилиб, муҳим давлат идораларида фаолият юритмоқда. Устоз берган илм ва тарбия билан халқни дуосини олиб келишмоқда.

Устознинг давлатимиз ва халқимиз тараққиёти йўлидаги меҳнатлари муносиб эътироф этилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фахрий ёрлиғи ва «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган.

Шунингдек, Бош прокурорнинг 2021 йил 5 ноябрдаги буйруғи билан М.А.Раджабова Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг фахрий ходими кўкрак нишони билан ҳам тақдирланган.

Нодир Мухторов,
юридик фанлар номзоди

 

Улашиш:

Бошқалар

20-август 2025, 06:43
1 413

Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.


16-август 2025, 07:35
744

Кафил бўлманг, кафансиз кетасиз

Фуқаролик кодексининг 292-моддаси мазмунига кўра, кафиллик – бошқа шахснинг мажбуриятини (тўлиқ ёки қисман) бажариш учун кредитор олдида жавобгарликни ўз зиммасига олишдир.


18-август 2025, 05:19
556

2025 йил 12 октябрдан Тошкент «прописка»си бекор қилинади

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтганлиги мавжуд эмаслиги уни турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлмайди.


22-август 2025, 06:35
506

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қандай йўналишларни ўз ичига олади?

Қонунчиликка кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали қўллаб-қувватланади.