Ҳуқуқ
06.09.2024
5 482

Одатда кўчада, жамоат транспортларида одамларнинг бир-бирига уятли сўзлар билан сўкинганига, ҳақоратомуз ҳаракатлар қилиб шовқин-сурон кўтарганига тез-тез гувоҳ бўламиз. Хўш, фуқароларнинг ушбу ҳаракатлари ҳам майда безорилик ҳисобланадими?
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик эканлиги белгиланган.
Шунингдек, мазкур ҳуқуқбузарликни содир қилганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш кўрсатиб ўтилган.
Ушу ҳуқуқбузарлик обекти жамоат тартибини бузишга қасд қилиш ҳисобланади. Шу сабабли, фуқаролар жамоат жойларида жамоат тартибига, юриш-туриш қоидаларига қатъий риоя қилишлари керак.
О. Жўраев,
ҳуқуқшунос
Улашиш:
Бошқалар
Профилактика инспектори янги ваколатлари нималардан иборат?
Бу орқали профилактика инспекторининг асосий вазифаси — ҳудудда хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Хотиржамлик ортидаги хавф: чуқур нафас нимага ундайди?
Муаммоли вазиятга тушганимизда бизга кўпинча “Чуқур нафас ол ва тинчлан” дейишади.
Картoшка фри юраκ касалликлари хавфини oширадими?
Агар ҳар куни қoвурилган oвқат истеъмoл қилинса, бу хавф 15% гача oшади.
Суд жараёнларида қандай ҳуқуқий механизмлар жорий этилмоқда?
Фармон билан суд тизимини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари белгиланди.