Ҳуқуқ
27.06.2025
43
Майнинг фаолияти нима?
Майнинг бу одатда криптовалюталар, айниқса биткоин ва шунга ўхшаш рақамли активларни ишлаб чиқариш жараёни ҳисобланади. Бу жараён махсус ҳисоблаш қурилмалари орқали амалга оширилиб, тармоқдаги транзакцияларни тасдиқлаш ҳамда янги блокларни блокчейнга қўшишни ўз ичига олади.
Қонунчиликка кўра, майнинг фаолияти ҳисоблаш операцияларини бажариш орқали маълумотларнинг тақсимланган реэстрини юритиш, блокларнинг яхлитлигини яратиш ва тасдиқлаш фаолияти ҳисобланади.
Майнинг фаолияти қандай амалга оширилади?
Майнинг фақат юридик шахс томонидан қуёш фотоэлектр станциялари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Майнерлар истеъмол қилинган электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ягона электр энергетика тизимига уланишлари мумкин бўлади.
Майнер унга рухсатнома берилган вақтдан бошлаб майнингни амалга ошириши мумкин бўлиб, рухсатнома беш йил муддатга берилади.
Майнингни амалга ошириш учун қандай талаблар мавжуд?
Қуйидагилар майнингни амалга ошириш учун рухсат бериш талаблари ва шартлари ҳисобланади:
майнингни амалга ошириш учун қуёш фотоэлектр станцияси орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланиш, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
майнинг ускуналарини ўрнатиш учун мўлжалланган алоҳида жойнинг мавжудлиги;
крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
майнингни фақат рўйхатга олинган пайтда кўрсатилган манзилда амалга ошириш;
майнинг ускуналарини ўрнатиш учун мўлжалланган жойнинг ёнғин хавфсизлиги, санитария нормалари ва қоидалари ҳамда техник хавфсизлик талабларини инобатга олган ҳолда, электр энергияси таъминоти тизимининг техник созлигини таъминлаш;
майнинг ягона электр энергетика тизимига уланган ҳолда амалга оширилган тақдирда, истеъмол қилинадиган электр энергияси алоҳида ҳисобланишини таъминлаш мақсадида Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ЭҲНАТ) уланиш имкониятига эга бўлган, рўйхатдан ўтказилган электр энергиясини ҳисобга олиш асбобининг мавжудлиги;
яширин майнинг, аноним крипто-активлар майнингини ҳамда муқаддам муомалада бўлган крипто-активларни муомалага киритишни амалга оширмаслик;
майнинг тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органнинг талабига мувофиқ бепул тақдим қилиш;
майнингни амалга ошириш учун қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган йиғимларни ўз вақтида ва тўлиқ тўлаш.
Рухсатнома олиш учун қандай ариза киритади?
Талабгор рухсатнома олиш учун ахборот тизимига Ягона идентификация тизими (ОнеИД) орқали кириб, аризани қуйидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда электрон равишда тўлдиради:
солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
юридик шахснинг тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли;
юридик шахснинг жойлашган ери (почта манзили), телефон рақами, электрон почта манзили;
майнинг ускуналарини ўрнатиш учун мўлжалланган жойнинг манзили;
юридик шахсга хизмат кўрсатадиган банк муассасасининг номи ва хисобрақами;
мурожаатнинг мақсади (янги рухсатнома олиш, рухсатномани қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки унга ўзгартириш киритиш).
Улашиш:
Бошқалар
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
Кимлар нотариус бўлиши мумкин?
Давлат нотариал идоралари нотариусларига махсус унвонлар — мансаб даражалари берилади.