currencies image

12 739,99 UZS

24,57

usd

currencies image

14 256,05 UZS

65,64

eur

currencies image

136,83 UZS

0,17

ru



АсосийЯнгиликларМаҳаллада автомашина двигатели ишлаб турган ҳолда тўхтаб туриш мумкин эмас

Маҳаллада автомашина двигатели ишлаб турган ҳолда тўхтаб туриш мумкин эмас

Ўзбекистон

calendar

01.05.2024

eye

195

Маҳаллада автомашина двигатели ишлаб турган ҳолда тўхтаб туриш мумкин эмас

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2022 йилдаги "Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 172-сон қарорига кўра, турар жой даҳаларида қуйидагилар тақиқланади:

- механик транспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш;

- двигатели ишлаб турган ҳолда тўхтаб туриш;

- рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларининг махсус ажратилган, йўл белгилари ва (ёки) йўл чизиқлари билан белгиланган жойлардан ташқарида тўхтаб туриши.

Шунингдек, турар жой даҳаларида ҳайдовчилар пиёдалар хавфсизлигини, шунингдек, ушбу ҳудуддаги иншоот, қурилма ва ўсимликларнинг шикастланмаслигини таъминлаши зарурлиги белгиланган.

Турар жой даҳаларидан чиқишда ҳайдовчилар бошқа ҳаракат қатнашчиларига йўл беришлари керак.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 986

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 718

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 027

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 505

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.