currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларМаҳаллаларда мақом қўйиш ташаббуси билдирилди

Маҳаллаларда мақом қўйиш ташаббуси билдирилди

Ўзбекистон

calendar

09.04.2024

eye

82

Маҳаллаларда мақом қўйиш ташаббуси билдирилди© Фото: hudud24.uz

Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти, олимлар, ёзувчи, шоирлар, санъаткорлардан иборат зиёлиларни томонидан Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида "Маърифат боғи"ни ташкил этиш олдидан маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов сўзга чиқиб, халқни мақом эштишга ундади.

"Инсонни моддий қашшоқликдан олиб чиқиш йўллари кўп. Аммо маънавий қашшоқликдан олиб чиқиш қийинроқ.

Сайхунободда иқтисодий уйғониш бошланган эди. Энди эса биз маънавий уйғотамиз. Миллатни уйғотиш учун бизга зиёллар кўмак беради. Зеро, зиёли уйғонса миллат уйғонади.

Биз" Маърифат боғи"га радиоузеллар ўрнатдик. Шунингдек бу каби радиоузелларни туманнинг барча маҳаллаларида ўрнатмоқчимиз. Ушбу йўналишда ҳам Сирдарё тажрибасини йўлга қўямиз. Шундан сўнг ушбу тажрибани бошқа ҳудудларга ҳам жорий этиш режалаштириляпти. Яъни маҳаллада мақом янграб туради. Маҳалла мақомдан бошланади. Қулоқларни мақомга ўргатайлик, кейин хиргойи қилиб юришади", - деди Отабек Ҳасанов.

Таъкидлаб ўтиш лозим, маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳам илгари худди шундай ташаббус билан чиққан эди.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 088

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 110

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 096

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 539

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.