Ҳуқуқ
26.11.2025
473

Барчамиз кундалик ҳаётда бирон маҳсулотни харид қиламиз. Маҳсулотни харид қилиш пайти фуқаролик муносабатларга киришамиз. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 386-моддасида олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунда қимматли қоғозлар ва валюта қимматликларининг олди-сотдисига доир махсус қоидалар белгиланган бўлмаса, уларни олиш-сотишга нисбатан ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар қўлланади.
Қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
Товарни топшириш юзасидан сотувчининг мажбуриятлари қандай?
Шартномага мувофиқ, сотувчи сотиб олувчига олди-сотди шартномасида назарда тутилган товарни топшириши шарт.
Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотувчи сотиб олувчига ашёни бериш билан бир вақтда унга мансуб ашёни, шунингдек қонунчиликда ёки шартномада назарда тутилган ашёга алоқадор ҳужжатлар (техник паспорти, сифат сертификати, фойдаланиш бўйича йўриқнома ва ҳоказолар)ни топшириши шарт.
Товарни топшириш мажбуриятини бажариш муддати қандай белгиланади?
Сотувчининг товарни сотиб олувчига топшириш мажбуриятини бажариш муддати олди-сотди шартномасида белгиланади, агар шартнома бу муддатни аниқлаш имконини бермаса, у ушбу Кодекснинг 242-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ аниқланади.
Белгиланган муддат бузилган тақдирда сотиб олувчида шартноманинг бажарилишига қизиқиш йўқолиши шартномадан аниқ билиниб турса, олди-сотди шартномаси уни қатъий белгиланган муддатда бажариш шарти билан тузилган ҳисобланади. Сотувчи бундай шартномани унда белгиланган муддатдан олдин ёки бу муддат тугагандан сўнг сотиб олувчининг розилигисиз бажаришга ҳақли эмас.
Сотувчининг товарни топшириш мажбурияти қачон бажарилган ҳисобланади?
Сотувчининг сотиб олувчига товарни топшириш вазифаси қуйидаги пайтларда бажарилган ҳисобланади:
агар шартномада сотувчининг товарни етказиб бериш мажбурияти назарда тутилган бўлса, товарни сотиб олувчига ёки у кўрсатган шахсга топшириш пайтида;
агар товар сотиб олувчига товар турган ерда берилиши лозим бўлса, товарни сотиб олувчи ихтиёрига топшириш пайтида. Шартномада назарда тутилган муддатда товар тегишли ерда сотиб олувчига топшириш учун тайёр бўлган ва сотиб олувчи шартнома шартларига мувофиқ товар топширишга тайёр эканлигидан хабардор қилинган вақтда товар сотиб олувчи ихтиёрига топширилган деб ҳисобланади. Агар товарнинг шартнома мақсадларига мослиги тамғалаш ёки бошқа йўл билан тасдиқланган бўлмаса, товар топшириш учун тайёр деб ҳисобланмайди.
Олди-сотди шартномасидан сотувчининг товарни сотиб олувчига етказиб бериш ёки товарни турган ерида сотиб олувчига топшириш мажбурияти келиб чиқмайдиган ҳолларда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, товарни сотиб олувчига етказиб бериш учун ташувчига ёки алоқа ташкилотига топшириш пайтида сотувчининг товарни сотиб олувчига топшириш мажбурияти бажарилган ҳисобланади.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.
Уй ҳайвонларини идентификация қилиш: муҳим 10 маълумот
Ҳайвонларни идентификация қилиш тизими — шунчаки бирка тақиш ёки рақам бериш эмас.
Муддатли тўловга оид талаблар: нималар ўзгарди?
Муддатли тўлов хизмати шартномаси бўйича истеъмолчининг мажбуриятининг энг кўп муддати 12 ой этиб белгиланди.