Ўзбекистон
26.05.2023
1 670

Бу йил мактаб баҳолари ОТМга кириш имтиҳонларида ҳисобга олинмаслиги мумкин. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси маълум қилди. Мактаб баҳоларини кириш имтиҳонларида тўпланган баллга қўшиб ҳисоблаш ҳақида қарор бўлса-да, бироқ ҳозир бу тартиб қайтадан кўриб чиқилаётгани айтилмоқда. Қайд этилишича, қарорга ўзгартириш киритилиши ва баллар ҳисобга олиниши ҳақидаги тартиб бекор бўлиши ҳам мумкин. Бу ҳақида Билимни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилган Олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари бўйича овозли чатда маълум қилинган. Шунингдек, овозли чатда абитуриентлар билиши муҳим бўлган бир қанча маълумотлар айтилган: Бу йилги қабул 20 июндан 20 июлгача давом этади. Чет тилидан ижодий имтиҳон олинадиган ОТМларга қабул 10 июлда тугайди. Абитуриентлар сони 1 млн 200 минг бўлиши прогноз қилиняпти. Тест синовлари ёпиқ биноларда ўтиши бўйича таклиф ишлаб чиқилган ва 92 та бино рўйхати шакллантирилган. Бу йил юридик йўналишларда кириш имтиҳонларида биринчи фан ҳуқуқшунослик бўлади. Конституцияга оид саволлар янги қабул қилинган Конституциядан тузилади. Бундан ташқари, янгиланган Меҳнат кодексидан ҳам саволлар бўлиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Тест синовлари 72 та бинода ўтказилади
Бир кунда салкам 77 минг нафар абитуриент тест синовида иштирок этади.
Ўзбекистонда тест синовлари 1 августдан бошланади
Тест синовлари ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва тест синовлари ўтказиладиган бинолар сиғимидан келиб чиққан ҳолда 11 кундан 13 кунгача давом этади ва 13-август куни тўлиқ якунланади.
Профессионал таълим муассасаларига танлов 18 августдан бошланади
Абитуриентлар белгиланган муддат якунлангунга қадар ўз танловларини ўзгартириши мумкин.
Абитуриентларнинг апелляция шикоятлари қачондан кўрилиши аниқ бўлди
Апеллация шикоятларини кўриб чиқиш 2024 йил 22 августдан бошланади.