Содда талқин
17.08.2024
1 983

Ўзбекистонда профессионал таълим муассасаларига танлов 18 августдан бошланади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
“Олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар 2024 йил 18 августдан 27 августга қадар 10 кун давомида my.uzbmb.uz сайтида коллеж ёки техникум, касб ва мутахассислик ҳамда таълим шаклини танлашлари лозим”, дейилади хабарда.
Шунингдек, абитуриентлар муддати якунлангунга қадар ўз танловларини ўзгартиришлари мумкинлиги хабар қилинган.
Абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилган ёки этилмагани тўғрисидаги якуний танлов натижалари танлаш тўлиқ якунлангандан сўнг бир ҳафта муддатда эълон қилинади.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.