currencies image

12 720,00 UZS

7,96

usd

currencies image

13 827,91 UZS

46,07

eur

currencies image

140,04 UZS

0,58

ru



АсосийЯнгиликларМактаб битирувчилари учун якуний имтиҳон – муҳим 13 қоида

Мактаб битирувчилари учун якуний имтиҳон – муҳим 13 қоида

Ҳуқуқ

calendar

01.04.2024

eye

929

Мактаб битирувчилари учун якуний имтиҳон – муҳим 13 қоида© Фото: hudud24.uz / habikatura

Жорий йилда мактаб битирувчилари учун якуний аттестациялар 2024 йил 26 майдан 15 июнгача ўтказилади. Аттестациядан кимлар озод қилиниши мумкин? Аттестация жараёнида китоблардан фойдаланишга рухсат бериладими? Ота-оналар ҳам жараёнда қатнашиши мумкинми?

1. Якуний аттестациядан кимлар озод қилинади

Мактаб битирувчилари учун умумий ўрта таълим дастурларини тўлиқ ўзлаштиргандан кейин якуний аттестациядан ўтиш мажбурий ҳисобланади.

Айрим касалликларга чалинган битирувчилар эса якуний аттестациядан озод қилинади, уларнинг рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.

Халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган фан олимпиадаларида, спорт мусобақаларида, турли кўрик-танловларида битирувчиларнинг иштироки бевосита якуний аттестация даврига тўғри келса, битирувчи шу кунлардаги якуний аттестациядан озод этилади.

Якуний аттестация даврида касал бўлган ва якуний аттестация жараёни тугашигача тузалиб келган битирувчилар мактаб директорининг буйруғига кўра қолдирилган фанлардан якуний аттестация тугагандан сўнг икки ҳафта ўтгач якуний аттестациядан ўтадилар.

Ўқувчиларнинг саломатлиги бўйича жисмоний тарбия машғулотларидан озод этилишлари, уларнинг мактабни битиришларига таъсир кўрсатмайди.

Умумтаълим фанини билиш сертификати ҳамда чет тили бўйича камида Б1 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга ўқувчилар имтиҳондан озод қилинади.

2. Якуний аттестация қайси фанлардан ва қачон ўтказилади?

Якуний аттестация ўтказиладиган фанлар рўйхати, шакли ва муддатлари ҳар ўқув йилида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Бу йилги рўйхат 20 мартда тасдиқланди. Унга кўра, 9-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:

она тили ва адабиёт – ёзма – 27 майда;

давлат тили (ўзбек тилида ўқимайдиган синфлар учун) – ёзма;

математика – ёзма – 30 майда;

Ўзбекистон тарихи – ёзма/оғзаки;

Жисмоний тарбия – амалий шаклда ўтказилади.

11-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:

она тили ва адабиёт— ёзма (иншо) – 29 майда;

математика — ёзма – 1 июнда;

Ўзбек тили фанидан (таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган мактаблар учун, таълим муассасаси танлови асосида) — ёзма ва оғзаки;

чет тили — ёзма/оғзаки;

Ўзбекистон тарихи — ёзма/оғзаки;

Ўқувчининг танлови бўйича кимё, физика, давлат ҳуқуқ асослари, география фанларидан – ёзма шаклда ўтказилади.

Бунда ўқувчилар бир ой олдин фанни танлаб ёзма ариза беради, ўқувчиларнинг аризалари ва ота-оналарнинг фикрлари асосида мактаб учун танлов фанларидан бири танланади.

Жисмоний тарбия фани имтиҳонлари 9-синф ўқувчилари учун 2024 йил

1-6 май кунлари малакали тиббиёт ходимлари назорати остида ўтказилади.

3. Комиссия таркибига кимлар киритилади?

Якуний аттестация ўтказиладиган ҳар бир фандан мактаб директорининг буйруғи билан комиссия қуйидаги таркибда шакллантирилади:

якуний аттестация комиссияси раиси – мактаб директори, унинг ўринбосари ёки мактаб ўқитувчиси;

синфда мазкур фандан дарс берган ўқитувчи;

тегишли фан ёки унга яқин бўлган фан ўқитувчисидан битта ассистент;

Якуний аттестация ўтказиладиган фандан дарс берган ўқитувчи шу синфга якуний аттестация комиссиясининг раиси бўлиши мумкин эмас.

4. Ота-оналар аттестация жараёнига кириши мумкинми?

Ҳа мумкин. Якуний аттестацияда васийлик кенгаши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ота-оналар қўмитаси вакиллари жамоатчилик асосида кузатувчи сифатида қатнашишлари мумкин.

5. Аттестация жараёнига қандай умумий талаблар мавжуд?

Якуний аттестация учун мактабда кенг ва ёруғ хоналар ажратилади. Ёзма якуний аттестация вақтида битирувчилар парталар (столлар)га биттадан ўтқазилади. Барча мактабларда якуний аттестация эрталаб соат 8.00 дан бошланади.

Оғзаки якуний аттестациядан ўтишда битирувчиларнинг сони 20 нафардан ортиқ бўлса, якуний аттестация икки гуруҳда кетма-кет бир кунда ўтказилиши мумкин.

Битирувчиларга ёзма ва оғзаки якуний аттестацияда фойдаланиш учун мактаб штампи туширилган тоза варақлар берилади.

Она тили ва адабиёт фанидан ёзиладиган баён ёки иншо мавзулари ҳамда математикадан топшириқларни танлаш, якуний аттестация бошланишидан олдин, барчанинг иштирокида топшириқ рақами солинган конвертни танлаб олиш йўли билан амалга оширилади.

Баён ёки иншо мавзуси ва математикадан топшириқлар синф доскасига аниқ, тушунарли ҳолда ёзиб қўйилади (топшириқлар ҳар бир битирувчига алоҳида вариант сифатида берилмаган ҳолларда).

6. Аттестацияда китобдан фойдаланиш мумкинми?

Она тили ва адабиёт фанидан якуний аттестацияда баён ёки иншо ёзиш даврида битирувчиларга якуний аттестация комиссиясининг розилиги билан ёзаётган баён ёки иншоларига киритиладиган парчаларни, айрим матнларни аниқлаб олишлари учун бадиий адабиётлардан фойдаланишларига рухсат этилади. Мавзу мазмунини талқин этувчи манбалардан фойдаланишга рухсат этилмайди.

Бошқа фанлардан якуний аттестация ўтказиладиган пайтида битирувчилар харита, глобус, турли жадваллар, чизмалар, муляж, гербарийлар, препаратлар, лаборатория асбоб-ускуналари ва бошқа воситалардан фойдаланишларига рухсат берилади.

7. Аттестация жараёнида танаффус бериладими?

Ёзма ишларни бажариш пайтида битирувчилар эҳтиёж туфайли 5–10 дақиқага синфдан ташқарига чиқишларига рухсат берилади. Бундай ҳолларда битирувчи ёзма ишини якуний аттестация комиссияси аъзоларига топшириб кетади.

Якуний аттестация комиссияси аъзолари томонидан эса ёзма ишга битирувчининг қанча муддатда синфдан ташқарида бўлганлиги белгилаб қўйилади.

8. Ёзма ишлар қачон текширилади ва қандай тартибда баҳоланади?

Якуний аттестация тугаганидан сўнг ёзма ишлар якуний аттестация комиссияси раиси томонидан шифрланади ва комиссия аъзолари уларни мактабдан чиқмаган ҳолда текширадилар. Текшириб улгурилмаган ёзма ишлар сақлаш учун мактаб директорига топширилади.

Битирувчиларнинг «2» ва «5» билан баҳоланган баёнлари, иншолари ва математика бўйича ёзма ишларига имтиҳон комиссияси аъзолари томонидан тақриз ёзилади.

Битирувчи томонидан ёзилган баён ёки иншо учун иккита баҳо қўйилади:

биринчиси (суратда) адабиётдан мавзу мазмуни учун;

иккинчиси (махражида) она тилидан саводхонлиги учун.

Ушбу баҳолар адабиёт ва она тили фанларига якуний аттестация баҳоси сифатида қўйилади ҳамда шу фанлардан якуний баҳо чиқаришда асос бўлади.

Ёзма ишларнинг баҳолари навбатдаги якуний аттестация ўтказиладиган кунга қадар эълон қилинади.

9. Қанча вақт берилади?

Битирувчиларга она тилидан баён ёзиш учун 3 соат (иншо ёзиш учун 4 соат), математикадан ёзма иш учун 3 соат, тест-синов топшириқлари берилиши кўзда тутилган бўлса, уларни бажаришга ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича ҳар бир тест саволи учун 2 дақиқа, аниқ фанлар бўйича ҳар бир тест саволи учун 3 дақиқа вақт ажратилади.

Битирувчиларга оғзаки якуний аттестацияда олган топшириқлари бўйича тайёрланиш учун 15–20 дақиқа вақт берилади.

Якуний аттестация комиссияси аъзолари битирувчининг жавобларини диққат билан бўлмасдан тинглайдилар.

Битирувчига билетда қўйилган топшириқлар доирасида қўшимча саволлар берилиши мумкин.

10. Қайта билет олишга рухсат бериладими?

Билет саволига жавоб бера олмаган битирувчига якуний аттестация комиссияси томонидан иккинчи маротаба билет олишга рухсат берилади.

Битирувчи олган иккинчи билетга ҳам жавоб бера олмаса, унга якуний аттестациянинг баҳоси сифатида «қониқарсиз» баҳо қўйилади ва учинчи маротаба билет олишга рухсат берилмайди.

Битирувчиларнинг оғзаки якуний аттестацияда олган баҳолари шу синфда якуний аттестация якунланиши биланоқ уларга маълум қилинади.

11. Битирувчининг якуний баҳоси қай тартибда ҳисобланади?

Ҳар бир фан бўйича оғзаки ёки ёзма якуний аттестация ўтказилгач, якуний аттестация комиссияси барча битирувчиларга йиллик ва якуний аттестация баҳолари асосида якуний баҳоларни қўядилар.

Бунда, битирувчининг йиллик ва якуний аттестация баҳосининг ўртачаси олиниб яхлитланади. Якуний аттестацияда «қониқарсиз» баҳо олган битирувчига «қониқарли» якуний баҳо қўйилмайди.

12. Апелляция бериш мумкинми?

Якуний аттестацияда олган баҳосига эътироз билдирган битирувчиларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларида апелляция комиссиялари тузилади.

Баҳосидан эътирози бўлган битирувчилар баҳолар эълон қилингандан уч кунда апелляция комиссиясига мурожаат қилиши керак.

13. Аттестациядан йиқилганлар учун қандай чора кўрилади?

Бир ёки икки фандан қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга охирги якуний аттестациядан кейин икки ҳафта ўтгач қониқарсиз баҳо олган фанидан қайта якуний аттестациядан ўтиш ҳуқуқи берилади.

Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, «қониқарсиз» баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади.

Улашиш:

Бошқалар

29-апрел 2024, 13:31
13 444

«Жаннат оналар оёғи остида» фильми тармоқларда тарқалди. Интернет-қароқчилик учун қандай жавобгарлик бор?

Фильмни тарқатиш қай даражада қонуний? Агар кишилар бир-бирига шахсий хабарлар орқали жўнатишсачи? Фильмни рухсатсиз тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор ва уни кино ижодкорларнинг аризасисиз ҳам қўллаш мумкинми? Hudud24.uz қуйидаги мақола орқали шу саволларга жавоб беради.


25-апрел 2024, 12:32
7 007

Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда. Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.


23-апрел 2024, 12:43
3 592

Жаримага тортиш ҳақидаги қарор кеч берилса, уни тўламаслик мумкинми? Йўл-ҳаракати қоидалари бўйича ишларни кўриб чиқишдаги 7 муҳим жиҳат

Уч ой ўтгандан кейин жарима хабарномаси келиши қонунийми? Ҳайдовчи камерага тушса, жаримани ким тўлайди: машина эгасими ёки уни бошқарган одам? Қачон тезликни оширганлик учун жарима қўлланмайди? Маъмурий баённомани имзоламаслик мумкинми, имзоламаса, нима бўлади? Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа ёки қарор унга кеч берилса, уни тўламаса ҳам бўладими? Умуман, агар қоидабузарга вақтида жазо берилмаса, кейинчалик жазолаш мумкинми?


16-май 2024, 04:11
1 756

Блогер товламачилик қилаётганда ушланди

Агар ҳаётда инсоннинг бўйни меҳнатга ёр бермаса, у бировнинг ҳақига кўз олайтира бошлайди. Яъни осон пул топишга уринади. Оқибатда ўғирлик, талончилик, фирибгарлик ёки товламачилик сингари оғир ва ўта оғир жиноятларга қўл уради.