Life Style
19.08.2026
33

Рақобат қўмитаси тадбиркорларни ота-оналар ҳамёнини асоссиз «синамасликка» чақирди.
Янги ўқув йили арафасида ота-оналар учун энг долзарб масалалардан бири — фарзанди учун зарур мактаб анжомларини сифатли ва ҳамёнбоп нархларда харид қилиш.
Айни пайтда республика ҳудудидаги умумтаълим мактаблари, деҳқон бозорлари ва савдо комплексларида мавсумий «Мактаб бозорлари» ташкил этилган. Бу ерларда мактаб формаси, ўқув-ёзув қуроллари, дарсликлар ва бошқа ўқув анжомларини харид қилиш имконияти яратилган.
Бироқ мавсумий талабнинг ортиши айрим маҳсулотлар нархининг сунъий ёки асоссиз оширилишига сабаб бўлмаслиги керак.
Рақобат қўмитаси «Мактаб бозорлари»да савдо қилаётган тадбиркорларга маҳсулотларнинг:
▪️ сифати;
▪️ нархининг асослилиги;
▪️ишлаб чиқарувчиси ҳақидаги маълумотлар;
▪️истеъмолчига тақдим этилиши лозим бўлган бошқа ахборотлар
бўйича қонунчилик талабларига риоя этиш зарурлигини эслатди.
Шунингдек, савдо жараёнида истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари таъминланиши шарт.
Харид жараёнида шошилмаслик ва маҳсулот ҳақидаги муҳим маълумотларни текшириш фойдали.
Жумладан, маҳсулотнинг сифати, ишлаб чиқарувчиси, нархи ва бошқа зарур маълумотларига эътибор қаратиш тавсия этилади.
Айниқса, бир хил ёки ўхшаш маҳсулотларнинг турли савдо нуқталаридаги нархларини солиштириш ортиқча харажатларнинг олдини олиши мумкин.
Рақобат қўмитаси «Мактаб бозорлари»да фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини дарсликлар, мактаб формалари, ўқув-ёзув қуроллари ва бошқа мактаб анжомлари нархларини асоссиз оширмасликка чақирди.
Қонунчилик талабларига риоя қилиш нафақат истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, балки соғлом рақобат муҳитини таъминлашнинг ҳам муҳим шартидир.
Агар фуқаролар «Мактаб бозорлари»да маҳсулотлар нархининг асоссиз оширилиши ёки истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатларига дуч келса, бу ҳақда Рақобат қўмитасининг 1159 ишонч рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Янги ўқув йили — янги харажатлар дегани. Аммо бу харажатлар асоссиз нархлар ҳисобига янада оғирлашмаслиги керак.
Улашиш:
Бошқалар
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Ҳадя шартномасини бекор қилиш мумкинми?
Ҳадяни бекор қилишга суд тартибида йўл қўйилади.
Уй-жой (квартира)ни ижарага бериш шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Уй-жойни ижарага бериш ёки ижарага олишда энг муҳим ҳужжат бу — ижара шартномасидир.
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.