currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларМактабда соатбай ишловчи ходимларга иш ҳақи қандай тартибда тўланади?

Мактабда соатбай ишловчи ходимларга иш ҳақи қандай тартибда тўланади?

#NoComment

calendar

21.08.2025

eye

1 133

Мактабда соатбай ишловчи ходимларга иш ҳақи қандай тартибда тўланади?

Ассалому алейкум. Мен мактабда соатбай ўқитувчи бўлиб ишлайман 2024-2025 ўқув йилидан менга соатбай учун тўланадиган иш хаққим хар ой хар  хил чиқмоқда. Бухгалтерга  мурожаат қилсам сиз соатбайсиз ишлаган кунингизга қараб ойлик чиқади, дедилар. Аммо, ўтган ўқув йилида ҳам шу соатда ва соатбай ишлаб 1 хил ойлик (ҳатто кўпроқ) олардим. Савол бу тўғри холатми.

Ш.Каримова,
Андижон вилояти

Кўпчилик фуқаролар асосий иш жойидан ташқари мактабларда ҳам соатбай ишлаб ўқувчиларга дарс беради. Бундай ҳолатларда ходимларга мактабда соатбай ишлагани учун қандай тартибда иш ҳақи тўланади?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 432-моддасига мувофиқ шахснинг асосий иш жойида иш вақтидан бўш бўлган ҳолатда бошқа жойда ишлаши ўриндошлик ҳисобланади.

Бунда ходим асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтидагина ўриндошликда ишлаши мумкин.

Мана шу қоидага кўра ходим асосий иш жойидан ташқари бошқа ташкилотда ёки шу ташкилотнинг ўзида ишлаши ўриндошлик саналади.

Бунда шуни унутмаслик керакки, ўриндошнинг асосий иш жойи, ушбу иш тўлиқ ёки тўлиқсиз иш вақти шартлари асосида бажарилишидан қатъи назар, ходимнинг меҳнат дафтарчаси юритилаётган иш берувчидаги ишидир.

Ушбу кодекснинг 438-моддасига кўра ўриндошлик асосида ишловчи шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда, ишлаб чиқариш натижасига ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган бошқа шартларга қараб амалга оширилади.

Демак, ходимга мактабда дарс соатлари тарификация асосида берилган бўлса, унда Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомга мувофиқ базавий тариф ставкаси асосида ҳақ тўланади. Бошқача айтганда 100 фоиз тўланади.

Агар ўриндошга тарификация асосида эмас, соатбай асосда дарслар бириктирилса, унда юқоридаги Низом ва “Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга (рўйхат рақами 3157) мувофиқ умумтаълим мактабларининг бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудири Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдори базавий лавозим маошларига нисбатан 1.20 фоизда ҳақ тўланади.

Улашиш:

Бошқалар

24-апрел 2026, 06:42
794

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб

Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.


23-апрел 2026, 11:51
742

Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар

Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.


14-апрел 2026, 10:58
601

Топ-100 хорижий олийгоҳлар битирувчиларига ипотека имтиёзи: кимларга берилади ва қандай ишлайди?

Қарорга мувофиқ, мазкур давлат дастурининг субъектлари доираси қатъий белгиланган бўлиб, номзод бир вақтнинг ўзида айрим юридик фактлар (шартлар)га мувофиқ келиши талаб этилади.


15-апрел 2026, 11:11
517

Никоҳ шартномаси — оилавий барқарорлик ва ўзаро ишонч кафолати

Замонавий жамиятда ҳаёт суръати тезлашиб, инсонларнинг турмуш тарзи ҳам сезиларли даражада ўзгармоқда.