Ҳуқуқ
14.07.2026
676

Суд қарорлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилиши қонун устуворлигини таъминлашнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 198²-моддаси мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни белгилайди.
Қарздорнинг даромадлари ёки мулкий аҳволи ҳақида нотўғри маълумот бериш, ижро ҳужжатини йўқотиш, иш ҳақидан ундирувни амалга ошириш тартибини бузиш, ижро ҳужжатларини ҳисобга олиш ва сақлаш қоидаларига риоя қилмаслик, шунингдек янги иш, ўқиш ёки даромад олиш жойи ҳақида хабар бермаслик ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.
Бу ҳолатлар учун:
— фуқароларга — БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача;
— мансабдор шахсларга — 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима қўлланилади.
Қонунчиликда назарда тутилган йирик битимларни тузишда, айрим турдаги молия-кредит хизматлари, халқаро йўловчи ташиш хизматлари ҳамда давлат хизматларини кўрсатишда ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик мавжудлиги текширилиши шарт.
Бу талаб бажарилмаса, айбдор шахсга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солинади.
Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.
Бу ҳолат учун БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима белгиланган.
Агар ушбу модданинг иккинчи ёки учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этилса, БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима қўлланилади.
Суд ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашиш, ижро ҳужжатининг бажарилишига тўсқинлик қилиш ёки давлат ижрочисига турли шаклларда қонунга хилоф таъсир ўтказиш ҳам маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
Бундай ҳуқуқбузарлик учун:
— БҲМнинг 5 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима;
— ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 198²-моддаси суд қарорлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ўз вақтида ҳамда тўлиқ ижро этилишини таъминлашга қаратилган муҳим ҳуқуқий кафолат ҳисобланади. Ушбу норма қарздорлар, мансабдор шахслар ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларни қонун талабларига қатъий риоя қилишга ундайди ҳамда суд ҳужжатларининг самарали ижросини таъминлашга хизмат қилади.
Зиёвуддин Намозов
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади
Давлат томонидан тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор имтиёз ва кафолатлар белгиланган. Шулардан бири айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг олий таълим муассасасида ўқиш учун тўланадиган контракт маблағининг бир қисмини қоплаб бериш тартибидир
Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт
Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.