currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларМактабгача таълим ташкилоти фаолиятини ташкил этиш бўйича 5 муҳим маълумот

Мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини ташкил этиш бўйича 5 муҳим маълумот

Ҳуқуқ

calendar

24.12.2025

eye

37

Мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини ташкил этиш бўйича 5 муҳим маълумот

Мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини ташкил этиш қандай амалга оширилади?

Мактабгача таълим ташкилоти мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ болаларни тарбиялашни, ўқитишни, уларга қараб туришни, уларни парваришлашни ва соғломлаштиришни таъминлайди.

Мактабгача таълим ташкилотидаги таълимнинг мазмун-моҳияти Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган Мактабгача таълим давлат таълим дастури асосида ишлаб чиқилган таълим дастурида белгилаб берилади.

Мактабгача таълим ташкилотидаги таълим-тарбия жараёни машғулотларнинг йиллик, календарь-мавзули режалари ва жадвали билан тартибга солинади.

Ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар билан ишлаш технологиялари, усуллари ва шакллари уларнинг психофизик ривожланиш хусусиятлари, ўзига хос имкониятлари ва соғлиғи ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, педагог ва тиббий ходимлар томонидан белгиланади ҳамда мактабгача таълим ташкилотининг Педагогик кенгаши билан келишилади.

Мактабгача таълим ташкилотига болаларни қабул қилиш ва ундан чиқариш қандай амалга оширилади?

Болани мактабгача таълим ташкилотларига доимий ёки вақтинча қатнашга қабул қилиш ушбу ташкилотда бўш жойлар бўлса, календарь йил давомида қуйидагилар асосида амалга оширилади:

бола қонуний вакилининг аризаси;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ваколатли орган берган йўлланма (давлат мактабгача таълим ташкилоти учун);

бола соғлиғи ҳолати тўғрисидаги тиббий маълумотнома.

Мактабгача таълим ташкилотидаги инклюзив гуруҳларга қабул қилиш учун ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларга белгиланган тартибда психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан берилган хулосани тақдим этади.

Давлат мактабгача таълим ташкилотларига 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади.

Мактабгача таълим ташкилотида дефектолог фаолиятини ташкил этиладими?

Умумий турдаги мактабгача таълим ташкилотида ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган, шу жумладан нутқида нуқсони бўлган тарбияланувчилар билан коррекцион-педагогик машғулотларни ўтказиш учун дефектолог штат бирлиги киритилади.

Машғулотлар махсус педагогика соҳасида олий маълумотга ёки педагогика бўйича олий маълумотга эга бўлган ва махсус педагогика соҳасида касбий қайта тайёрловдан ўтган дефектолог томонидан ўтказилади.

Дефектолог билан машғулотларга мактабгача таълим ташкилотининг қуйидаги тарбияланувчилари жалб қилинади:

3 — 7 ёшдаги инклюзив гуруҳлардаги ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар;

5 — 7 ёшдаги нутқнинг фонетик-фонематик ривожланмаганлиги, дислалия (оддий, мураккаб) бўлган тарбияланувчилар.

Мактабгача таълим ташкилоти гуруҳларини тўлдириш қандай амалга оширилади?

Гуруҳ мактабгача таълим ташкилотининг таркибий бирлиги ҳисобланади.

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида янгидан ташкил этиладиган гуруҳлар давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари таклифига кўра, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбарининг буйруғига асосан ташкил этилади.

Мактабгача таълим ташкилотидаги гуруҳлар ҳам бир хил ёшдаги, ҳам турли ёшдаги болалар билан тўлдирилиши мумкин.

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида гуруҳлар қуйидаги миқдорда тўлдирилади:

3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган тўлиқ кунлик гуруҳларда — камида 25 нафар, кўпи билан 30 нафар бола;

болалар қисқа вақт бўладиган гуруҳларда — камида 15 нафар, кўпи билан 30 нафар бола;

турли ёшдаги гуруҳларда — камида 20 нафар, кўпи билан 25 нафар бола;

болалар кечаю кундуз бўладиган гуруҳларда — кўпи билан 10 нафар бола..

Мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчилар соғлиғини асрашга ҳам эътибор қаратиладими?

Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларига тиббий ёрдам мактабгача таълим ташкилоти штатига кирадиган тиббиёт ходимлари ёки соғлиқни сақлаш муассасаларининг мактабгача таълим ташкилотига бириктирилган тиббиёт ходимлари томонидан таъминланади, улар болаларнинг ҳаёти, соғлиғи ва жисмоний камолоти, даволаш-профилактика тадбирлари ўтказилиши, санитария-гигиена нормаларига, овқатланиш режими ва сифатига риоя этилиши учун жавоб беради.

Давлат мактабгача таълим ташкилоти тиббиёт ходимлари фаолиятини назорат қилиш туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига юкланади.

Нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тиббиёт ходимлари фаолиятини назорат қилиш унинг раҳбарига юкланади.

Давлат мактабгача таълим ташкилотининг штатдаги ходимлари соғлиқни сақлаш муассасаларида белгиланган тартибда бепул тиббий текширувдан ўтади.

Улашиш:

Бошқалар

25-ноябр 2025, 06:09
722

Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?

Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.


25-ноябр 2025, 04:07
502

Жисмоний шахсларнинг қайси даромадларига солиқ солинмайди?

Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, жисмоний шахсларнинг айрим даромад турларига солиқ солинмайди.


5-декабр 2025, 05:11
393

Қандай ҳолатлар ишга киришни асоссиз рад этиш саналади?

Меҳнат кодекси 119-моддасида ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш асослари келтирилган.


13-декабр 2025, 07:44
330

Аттестациядан неча марта ўта олмаган педагог билан меҳнат шартномаси бекор қилинади?

Мазкур Низомнинг 4-бандига асосан, педагог кадрлар учун мажбурий аттестация ҳар беш йилда бир марта ўтказилади.