Ўзбекистон
29.07.2023
1 207

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 28 июль куни янги тайинланган Малайзия элчиси Илхам Туа бин Иллиасдан ишонч ёрлиқларининг нусхаларини қабул қилиб олди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари маълум қилди. “Малайзиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Илхам Туа бин Иллиас жанобларидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилишдан мамнунмиз. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги жамоаси билан биргаликда жаноб элчини Ўзбекистон – Малайзия алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган дипломатик миссиясини амалга оширишда қўллаб-қувватлаймиз”, – деб ёзди Бахтиёр Саидов.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Ўзбекистон Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича АҚШ ташаббусини олқишлайди – ТИВ
"Биз барча томонларни вазминликка, халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилишга, зўравонликни олдини олишга ва тинч аҳоли орасида қурбонлар сонининг янада кўпайишига йўл қўймасликка чақирамиз", дейилади ТИВ матбуот котиби баёнотида.
Ўзбекистоннинг Австриядаги янги элчиси тайинланди
Мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили элчи бўлди.
Ўзбекистон элчиси Буюк Британиядаги миссиясини якунламоқда
Саид Рустамов 2019 йилнинг октябрь ойида Буюк Британиядаги элчи лавозимига киришган эди.
Жаҳонгир Аминов Ўзбекистоннинг Исроилдаги янги элчиси этиб тайинланди
Бу ҳақда Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Зехавит Бен-Гилель ўзининг “Х” саҳифасида маълум қилди.