currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларМаълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?

Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?

Ҳуқуқ

calendar

07.10.2026

eye

17

Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?

Фуқаронинг шахсий ҳаёти, тиббий ҳолати, банк операциялари, ёзишмалари ёки бошқа қонун билан қўриқланадиган маълумотларини унинг розилигисиз ошкор қилиш қонунчиликда жавобгарликка сабаб бўлади.

 

Қайси маълумотларни ошкор қилиш мумкин эмас?

Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.

Булар жумласига тиббий ва тижорат сирлари, ёзишма ва бошқа хабарлар, нотариал ҳаракатлар, банк операциялари ва жамғармалар сирлари, шунингдек фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган бошқа маълумотлар киради.

 

Бундай маълумотларни ошкор қилганлик учун қанча жарима бор?

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 46-моддасига кўра, бундай маълумотларни ошкор этиш, агар қилмишда шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузишга оид 46¹-моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлмаса:

фуқароларга — БҲМнинг 0,5 бараваридан 2 бараваригача;

мансабдор шахсларга — БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Шахсий ҳаётга оид маълумотларни тарқатишчи?

Агар гап шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи маълумотлар ҳақида кетса, жавобгарлик янада оғирроқ бўлиши мумкин.

МЖтКнинг 46¹-моддасига кўра, шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш:

БҲМнинг 10 бараваридан 40 бараваригача жарима солинишига сабаб бўлади.

 

Икки ҳолатнинг фарқи нимада?

МЖтКнинг 46-моддаси асосан тиббий ёки тижорат сирлари, ёзишмалар, банк операциялари ва фуқаронинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган бошқа маълумотларни ошкор қилиш билан боғлиқ.

МЖтКнинг 46¹-моддаси эса шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш ҳолатларига тааллуқли.

Шунинг учун ҳар қандай маълумотни ошкор қилиш ҳолатида унинг мазмуни, қандай олингани, кимга ва қандай тарзда тарқатилгани муҳим аҳамиятга эга.

Феруз Жўраев,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш: