Содда талқин
08.12.2025
917

Ҳал қилув қарорини қабул қилиш қандай амалга оширилади?
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга кўра, суд ишни мазмунан кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Суд ҳал қилув қарорини Ўзбекистон Республикаси номидан қабул қилади.
Суднинг ҳал қилув қарори суд муҳокамаси тугаганидан кейин қабул қилинади.
Суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкин.
Ҳал қилув қарори қабул қилиниши сир тутилиши мумкинми?
Суднинг ҳал қилув қарори алоҳида хонада (маслаҳатхонада) қабул қилинади.
Иш ҳайъатда кўриб чиқилаётганда ҳал қилув қарори судьялар маслаҳати сирини сақлаш таъминланадиган шароитларда, суд мажлисида иштирок этаётган судьялар томонидан кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Суд ҳал қилув қарорини қабул қилаётган маслаҳатхонада фақат ишни кўриб чиқаётган суд таркибига кирадиган судьялар бўлиши мумкин. Ушбу хонага бошқа шахсларнинг кириши, шунингдек суд таркибига кирмайдиган шахслар билан мулоқотда бўлишнинг бошқа усуллари тақиқланади.
Судьялар ҳал қилув қарорини қабул қилиш чоғидаги муҳокама мазмуни тўғрисидаги, суд таркибига кирган айрим судьяларнинг нуқтаи назари ҳақидаги маълумотларни бирор-бир шахсга хабар қилишга, судьялар маслаҳати сирини бошқа усулда ошкор қилишга ҳақли эмас.
Ҳал қилув қарорини қабул қилиш чоғида қандай масалалар ҳал этилади?
Ҳал қилув қарорини қабул қилиш чоғида суд:
1) ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўз талаблари ва эътирозларини асослантириш учун келтирган далиллари ва эътирозларига баҳо беради;
2) иш учун аҳамиятга эга бўлган қайси ҳолатлар аниқланганлигини ва қайсилари аниқланмаганлигини белгилайди;
3) ишда иштирок этувчи шахслар асос қилиб келтирган қайси қонунчилик ҳужжатларини ушбу иш бўйича қўллаш мумкин эмаслигини ҳал қилади;
4) ушбу иш бўйича қайси қонунчилик ҳужжатларини қўллаш зарурлигини аниқлайди;
5) ишда иштирок этувчи шахсларнинг қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлари борлигини белгилайди;
6) талабни қаноатлантириш лозимлигини ёки лозим эмаслигини ҳал қилади.
Зарур бўлган ҳолларда, суд дастлабки ҳимоя чораларини сақлаб қолиш ёки бекор қилиш, ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш, ҳал қилув қарорини ижро этишнинг тартиби ва муддати, далилларнинг кейинги тақдири; суд харажатларини тақсимлаш билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларни ҳам ҳал қилади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.