Ўзбекистон
11.09.2023
1 269

Марокашдаги зилзила қурбонлари сони 2 122 кишига, жароҳатланганлар сони эса 2 421 кишига етди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги Марокаш Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди. Марокаш матбуоти 9 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 23:10 да содир бўлган зилзила пойтахт Работ, Касабланка, Мекнес, Агадир ва Фесда сезилганини маълум қилди. Қурбонларнинг асосий қисми Ал Ҳауз, Тарудант, Шивава, Уарзазат, Марракеш, Азила, Агадир, Касабланка ва Юссифи вилоятларида қайд этилган. Келтирилишича, табиий офат ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Уларга фуқаро мудофааси кучлари билан бир қаторда ҳарбийлар ҳам жалб қилинган. Бу мамлакатда сўнгги 20 йил ичида юз берган энг кучли зилзила сифатида қайд этилган. Мавзуга доир: Роналду Марокашдаги зилзиладан жабр кўрганларга 4 юлдузли меҳмонхонасидан жой ажратди
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
ГМО: дастурхондаги хавфми ёки замонавий қишлоқ хўжалиги технологияси?
Генетик модификациянинг ўзи маҳсулотни автоматик равишда зарарли қилмайди.