Ўзбекистон
06.10.2022
1 274

— Маълум сабабларга кўра, 8 ойдан бери аёлим билан бирга яшамаяпмиз. Бундан олдин машина олиш учун автосалонга тўлов қилиб, навбатга ёзилгандим. Айтинг-чи, навбатим келиб кредитга машина олсам, хотиним унга даъво қилиши мумкинми? Гап шундаки, у мен билан ажрашмоқчи. Лекин машинани кредитга оляпман-ку? Исми сир тутилди Муқаддас ГУЛАМОВА, фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди раиси: — Оила кодексининг 27-моддаси 5-қисмига асосан, оилавий муносабатлар тугатилганда, суд эр ва хотин алоҳида яшаган даврида ортирилган мол-мулкни улардан ҳар бирининг ўз мулки деб топиши мумкин. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 22-бандида тушунтирилишича, агар оилавий муносабатлар ва умумий хўжалик юритилиши амалда тугагандан сўнг эр-хотин биргаликда мулк орттиришмаган бўлса, суд Оила кодексининг 27-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ, ҳар бир эр ёки хотин томонидан улар алоҳида яшаган даврда топилган мол-мулкни улардан ҳар бирининг мулки деб топиши ва фақат эр-хотин томонидан умумий хўжалик юритилиши тўхтатилган вақтга қадар топилган мол-мулкни бўлиши мумкин. Юқорида қайд этилган қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда автомашинага нисбатан мулк ҳуқуқи вужудга келганидан сўнг тегишли ҳудуддаги туманлараро судига автомашинани ўз мулки деб топиш юзасидан даъво ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.
Отанинг иштирокисиз ҳам оталикни белгилаш мумкинми?
Оталикни белгилаш агар ота ва она ўртасида оталик юзасидан низо бўлмаса, ФҲДЁ бўлимлари орқали амалга оширилади. Агар низо мавжуд бўлса, оталик суд тартибида белгиланади.
— Эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномалар бериш тартиби тўғрисида хуқуқий тушунча берсангиз?
Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги ҳужжатлар тизимлаштирилади
Бу бўйича Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Ўзбекистонда 8 ой ичида 33 мингдан ортиқ оила ажрашгани маълум бўлди
Бугунги кунда Ўзбекистонда 9 млн 600 мингдан зиёд оила мавжуд.