Ўзбекистон
01.11.2023
1 392

Ижтимоий тармоқда Gentra ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг талабига бўйсунмай ходим устига машинани бошқаргани акс этган видео тарқалди. Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган ва Фарғона шаҳар судида кўриб чиқилган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ хабар берди. Суд ҳукмига кўра, ҳайдовчи МЖтКнинг 183 ва 194-моддасининг 2-қисми билан айбдор деб топилган ва унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Қайд этилишича, ҳайдовчи бундан аввал ҳам бундай ҳуқуқбузарликни содир этган. У қилган ишидан пушаймон эканини ва бу ишни қайта содир этмаслигини билдирди.
Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?
Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.
Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситаларини олиб ўтиш тартиби қандай?
Шунинг учун уларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартиби оддий транспорт воситаларидан фарқ қилади.
Фарғонада ИИБ ходими болали аёлни хизмат машинасига мажбуран солиб, олиб кетди
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида Ички ишлар органи ходимлари болали аёлни хизмат машинасида мажбуран олиб кетгани тасвирланган видео тарқалди.
Фарғонада эркак такси ҳайдовчисининг машинасини тош билан уриб, пачоқлаб ташлади
Вазиятга такси ҳайдовчиси телефон аппарати ўчиб қолганлиги туфайли, мижознинг қўнғироғига жавоб бермагани сабаб бўлган.
Сурхондарёда 2 кунлик чақалоғини 35 млн сўмга сотмоқчи бўлган ота қўлга олинди
Ангор туманида эркак ўзининг шаръий никоҳ асосидаги турмуш ўртоғининг чақалоқ фарзандини чақалоқ туғилганидан 2 кун ўтиб сотиб юбормоқчи бўлган.
Блогер Олимжон Ҳайдаров товламачиликда гумонланиб қўлга олинди
Қайд этилишича, фарғоналик жамоатчилик фаоли “Қўқон Истиқлол” савдо комплекси МЧЖ расмийларидан товламачилик йўли билан моддий маблағ ундиришга уриниб, ўзи томонидан тайёрланган салбий мазмундаги мақолани интернет тармоқларида тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган.