Ўзбекистон
24.01.2026
45

Бугун Ўзбекистон ўз ривожланиш йўлида мутлақо янги марраларни кўзламоқда. Давлат раҳбари томонидан илгари сурилаётган ғоя ва ташаббуслар жамият ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олиб, ислоҳотларнинг аниқ мақсадга йўналтирилган ва амалий тус олаётганини яққол намоён этмоқда. Иқтисодиёт, таълим, инноватсияцлар ва кадрлар тайёрлаш соҳаларида белгиланган устувор вазифалар мамлакатимиз келажаги учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.
Сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида инсон қадри, унинг меҳнати ва интеллектуал салоҳияти давлат сиёсатининг марказига чиқди. Айниқса, ёшларга, касб-ҳунар таълимига ва замонавий билимларга бўлган эътибор кескин ортди. Бугунги кунда минглаб ёшлар саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, туризм, IT ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритиб, муносиб даромад топмоқда. Бу эса уларнинг ҳаётга бўлган ишончини мустаҳкамлаб, рақобатбардош мутахассислар сифатида шаклланишига хизмат қилмоқда.
Мамлакатимизда ўтказилган ижтимоий сўровларга кўра, аҳолининг 90 фоиздан ортиғи ўзини маҳалла жамоасининг бир қисми деб ҳисоблаши жамиятимизда бирдамлик ва ижтимоий масъулият кучайиб бораётганидан далолат беради. Шу боис Президентимиз 2026 йилни “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилишни таклиф этди. Бу ташаббус давлат бошқаруви, иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва экология соҳаларида туб бурилиш ясашга қаратилган.
Президент Мурожаатномасида 2026 йилда амалга ошириладиган олтита устувор йўналиш белгилаб берилди.
Улар қуйидагилардан иборат: маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, иқтисодиётни технологик ва инновацион ўсиш моделига ўтказиш, ички бозор талабини рағбатлантириш, меҳнат бозорини ривожлантириш, экологик мувозанатни таъминлаш ҳамда замонавий давлат бошқаруви ва адолатли суд-ҳуқуқ тизимини шакллантириш.
Хусусан, иқтисодиётни модернизация қилиш доирасида инвестицияларни жалб этиш ва уларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган янги механизмлар жорий этилади. “Тўртинчи саноат инқилоби” тамойиллари асосида робототехника, сунъий интеллект ва “ақлли” ишлаб чиқариш ечимлари саноат тармоқларига босқичма-босқич татбиқ этилади. Инновацион маҳсулот ишлаб чиқараётган корхоналарни қўллаб-қувватлаш, техник тартибга солиш тизимини такомиллаштириш орқали маҳсулотларимизнинг халқаро бозордаги рақобатбардошлиги янада оширилади.
Ички бозорда талабни рағбатлантириш масаласи ҳам алоҳида эътибор марказида бўлди. Аҳолининг истеъмол имкониятларини кенгайтириш, нархлар барқарорлигини таъминлаш ва туризм салоҳиятини ривожлантириш орқали иқтисодий фаолликни ошириш кўзда тутилмоқда. Хусусан, маданий мерос обектларидан самарали фойдаланиш асосида туризм инфратузилмасини ривожлантириш муҳим вазифалардан биридир.
Экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва “яшил” энергетикани ривожлантириш ҳам давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Транспортдан чиқаётган зарарли моддаларни камайтириш, экологик тоза автомобилларни рағбатлантириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилади.
Шунингдек, коррупцияга қарши кураш масаласи Мурожаатномада алоҳида урғу билан таъкидланди. Коррупция давлат тараққиётига жиддий тўсқинлик қилувчи иллат экани қайд этилиб, унга қарши курашишда барча давлат идоралари ва жамоатчиликнинг биргаликдаги масъулияти белгиланди. Бу борада назорат механизмлари кучайтирилади ва шаффофликни таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланди.
Хулоса қилиб айтганда, бугунги ислоҳотлар нафақат бугунги кун муаммоларини ҳал этишга, балки келажак авлодлар учун мустаҳкам, барқарор ва рақобатбардош давлатни барпо этишга қаратилган. Янги Ўзбекистон – бу аниқ мақсадлар, қатъий ирода ва халқ билан биргаликда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мажмуасидир. Ушбу жараёнда ҳар бир фуқаронинг фаоллиги ва масъулияти мамлакат тараққиётининг муҳим омилига айланмоқда.
Шолпанай АБДИЖЕМИЛОВА,
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти бош юрисконсульти
Улашиш:
Бошқалар
Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма
Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.
Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”
Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.
Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди
Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.