Содда талқин
25.07.2026
1 248

Бугунги кунда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнида низоларни тинч йўл билан ҳал этишнинг муқобил усулларини такомиллаштириш давлат ҳуқуқий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Судлар юкини камайтириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, ижтимоий муносабатларда ўзаро келишув ва муроса маданиятини қарор топтиришда медиация институти муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу нуқтаи назардан медиаторлик фаолияти нафақат ҳуқуқий билим ва кўникмаларни, балки холислик, мустақиллик, профессионал этика ва юксак коммуникатив маҳоратни ҳам талаб этади.
Медиатор томонлар ўртасидаги низони ҳал қилишда мустақил ва бетараф воситачи сифатида иштирок этади. Шу сабабли медиаторлик фаолияти билан шуғулланувчи мутахассисларнинг касбий тайёргарлиги, малакаси, ҳуқуқий саводхонлиги, ахлоқий фазилатлари ҳамда қонунчиликда белгиланган талабларга тўлиқ жавоб бериши медиация жараёнининг самарадорлиги ва унга бўлган ишончни таъминлашнинг асосий шартларидан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасида медиация институтини ривожлантириш, мазкур соҳада фаолият юритувчи мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш бўйича кенг қамровли ҳуқуқий асослар яратилган. Бироқ замонавий ҳуқуқий муносабатларнинг мураккаблашиб бораётгани медиаторларга қўйиладиган талабларни янада такомиллаштириш, уларнинг касбий компетенцияларини халқаро стандартлар асосида ривожлантиришни тақозо этмоқда.
Олий маълумотга эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курсидан ўтган, малака имтиҳонини топширган ва Медиаторлар реестрига киритилган жисмоний шахс Ўзбекистон Республикасида медиаторлик фаолиятини амалга ошириши мумкин. Ўзбекистон Республикасида адвокат ёки нотариус мақомига эга бўлган шахсларнинг малака имтиҳонини топшириши талаб этилмайди.
Қуйидагилар медиатор бўлиши мумкин эмас:
— давлат хизматида турган шахс, бундан педагогик, илмий, ижодий, нотариал фаолият билан шуғулланувчи шахс мустасно;
— муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлган шахс;
— судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс.
Медиаторнинг фаолияти тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмайди.
Бекжон Исмаилов
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.