Ўзбекистон
24.10.2021
1 177

Мамлакатимизда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида бу сафар ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ кузатувчилар иштирок этмоқда. Туркия Республикаси Анқара инқироз ва сиёсатни ўрганиш маркази — “AnkaSAM” директори Меҳмет Сейфетдин Эрол улардан бири. Хорижлик меҳмоннинг Ўзбекистон, мамлакатимиздаги сайлов жараёнлари хусусидаги фикрлари билан қизиқдик. — Ўзбекистондаги Президент сайловида кузатувчи бўлиб иштирок этиш мен учун катта шарафдир, — деди Меҳмет Сейфетдин Эрол. — Биз кун давомида бир қатор сайлов участкаларида бўлдик. Одамларнинг фаоллиги, сайловда ўзи муносиб, деб топган номзод учун эрта тонгданоқ келаётганига гувоҳ бўлдим. Сайлов жараёнига оид барча ишлар юксак савияда, шаффоф, ҳаққоний, очиқ ва ошкора тарзда бўлиб ўтмоқда. Бу ерда одамларга салбий таъсир кўрсатадиган бирор жиҳатга кўзим тушмади. Сайлов билан боғлиқ барча жараёнлар халқаро талабларга тўлиқ жавоб беради.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Президентликка илгари сурилаётган номзодлар
Марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини тасдиқлади
Марказий сайлов комиссияси овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 87,05 фоиз овози билан Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти лавозимига сайланганлиги тўғрисида қарор қабул қилди.
Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевни сайловида қозонган ғалабаси билан табриклади
Президентлик сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинди