currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларМеҳнат муносабатларида интизомий жазо чоралари

Меҳнат муносабатларида интизомий жазо чоралари

Life Style

calendar

08.04.2026

eye

560

Меҳнат муносабатларида интизомий жазо чоралари

Интизомий жазо чоралари меҳнат муносабатларида тартиб-интизомни таъминлаш, ходимларнинг ўз вазифаларини масъулият билан бажаришини рағбатлантириш ҳамда иш жойида самарадорликни оширишда муҳим аҳамиятга эга. Ҳар қандай ташкилотда белгиланган ички қоидалар ва меҳнат интизомига риоя қилиниши умумий иш жараёнининг барқарорлиги ва муваффақиятини таъминлайди. Шу нуқтаи назардан, интизомий жазо чоралари фақат жазолаш воситаси сифатида эмас, балки профилактик ва тарбиявий аҳамиятга эга механизм сифатида ҳам қаралади.

Интизомий жазо чоралари:

Меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ходимга қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:

Ҳайфсан – ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин.

Ходимнинг иш ҳақидан жаримани ушлаб қолиш иш берувчи томонидан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг 269 ва 270-моддалари талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади.

Меҳнат шартномасини бекор қилиш эса ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 4 ва 5-бандларига кўра амалга оширилади.

Улашиш: