currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларМеҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда ўртача ойлик иш ҳақини ишга жойлаштириш даврида сақлаб қолиш кафолатлари қандай?

Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда ўртача ойлик иш ҳақини ишга жойлаштириш даврида сақлаб қолиш кафолатлари қандай?

Ўзбекистон

calendar

26.11.2025

eye

18

Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда ўртача ойлик иш ҳақини ишга жойлаштириш даврида сақлаб қолиш кафолатлари қандай?

Ишдан бўшатиш нафақаси ходим билан меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда ходимнинг ишдан маҳрум бўлиши оқибатларини юмшатиш мақсадида амалга ошириладиган, қонунчиликда, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган бир йўла бериладиган пулли тўловдир.

 

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 173-моддасига асосан, меҳнат шартномаси бекор қилинган айрим ҳолларда ходимларга ишдан бўшатиш нафақаси тўланади. Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ходимнинг мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади.

 

Ишга жойлашиш даврида, бироқ ишдан бўшатилган кундан бошлаб икки ойдан ортиқ бўлмаган муддат давомида, ишдан бўшатиш нафақаси билан бирга қўшиб ҳисоблаганда, ўртача ойлик иш ҳақини сақлаб қолиниши мумкин. Бу эса ишдан бўшатилгандан сўнг ишсиз ўтган иккинчи ой учун ўртача иш ҳақи тўланишини назарда тутади, чунки биринчи ой учун ишдан бўшатиш нафақаси тўланади.

 

Ходим ишдан бўшатилгандан сўнг иккинчи ойда ўртача иш ҳақини олиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин ва бу унинг ишга жойлашишининг кечикиши сабабларига боғлиқ эмас. У ишдан бўшатилишидан олдин иш берувчи томонидан таклиф этилган ўша ташкилотдаги ишдан ёки ишдан бўшагандан кейин маҳаллий бандлик органлари томонидан таклиф этилган ишдан воз кечиши мумкин.

 

Ушбу кафолат меҳнат шартномаси фақат қуйидаги асосларга кўра бекор қилинганида тақдим этилади: Меҳнат кодексининг 137-моддаси 2-қисми; 143-моддаси 2-қисми; 146-моддаси 5-қисми; 161-моддасининг 2-қисми 1, 2 ва 3-бандлари; 168-моддасининг 1-қисми 2-банди; 489-моддасининг 1-қисми 1-банди.

 

Шарҳланаётган нормада назарда тутилган кафолат меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда ходимга моддий мадад бериш учун ҳам назарда тутилади. Унга кўра, юқоридаги асосларга кўра шартнома бекор қилинса, ходимга барча ҳисоб-китоблар (иш ҳақи, фойдаланилмаган таътиллар учун компенсация) тўланганидан ташқари, иш қидириш даврида икки ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади, бунда ходимга тўланган бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси ҳам қўшиб ҳисобга олинади. Масалан, шартнома 1 ноябрдан бекор қилинган бўлса, ишдан бўшатиш нафақаси ноябрь ойи учун берилади ва декабрь ойи (иккинчи ой) учун иш қидириш даврида ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади.

 

Агар ходим юқоридаги асослардан бири билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб 30 календарь кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтса, маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага биноан учинчи ой (юқоридаги мисолга асосан январь ойи) учун ҳам олдинги иш жойидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўлади.

 

Меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббуси билан бекор қилганда огоҳлантириш муддати пуллик компенсацияга алмаштирилганда, ходимнинг Меҳнат кодекси 100-моддасида назарда тутилган моддий мадад олишга оид қўшимча кафолатлари сақланиб қолади, ҳамда у меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг иккинчи ва учинчи ойлар давомида ишга жойлашмаган тақдирда унга иккинчи ва учинчи ойлар учун илгариги иш жойидан ўртача иш ҳақини тўлаш муддатлари ҳам ўзгармайди.

 

Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилиниб, огоҳлантириш муддати пуллик компенсацияга алмаштирилганда ходимларга моддий мадад бериш тартиби ҳақида тушунтириш мавжуд бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 10 майда 720-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган.

 

Шарҳланаётган нормага асосан, ходимга уч ойгача ўртача иш ҳақи тўланиши мумкин. Ишдан бўшатиш нафақаси ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинган куни тўланади. Бунда ходим иккинчи ой тугагандан кейин олдинги иш жойига ёзма ариза ва меҳнат дафтарчасини (янги иш жойи тўғрисидаги ёзувлар қайд этилмаганлигини тасдиқлаш учун) тақдим этса, иккинчи ой учун ўртача иш ҳақини олиши мумкин (ҳозирги кунда ЯММТ ДАКдан ҳам текшириб олиш мумкин). Шундан сўнг, иш берувчи иккинчи ой учун тўловни амалга ошириш мумкин бўлади.

 

Агар мазкур вазиятда ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб ўттиз календарь кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлса, маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага биноан учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда ҳам ходим учинчи ой тугаганидан кейин ўртача ойлик иш ҳақини олиш мақсадида собиқ иш берувчисига ариза билан мурожаат қилади. Иккинчи ва учинчи ойлар учун ўртача ойлик иш ҳақи ташкилот ходимларига иш ҳақи бериладиган санада тўланади.

Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими 

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
956

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


30-октябр 2025, 07:11
664

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


29-октябр 2025, 04:11
551

Қандай ҳолатларда жазони нисбатан енгилроқ жазога алмаштириш мумкин?

Жиноят кодексининг 74-моддасида Озодликдан маҳрум етилган, озодлиги чекланган ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан суд жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириши мумкин дея белгилаб қўйилган.


10-ноябр 2025, 10:54
543

Вояга етмаган ва муомала лаёқати чекланган шахслар иштирокида битимларни тасдиқлашнинг ҳуқуқий асослари

Фуқаролик ҳуқуқининг муҳим институтларидан бири бу — муомала лаёқати тушунчасидир.