Ўзбекистон
05.04.2022
1 532

— 2021 йилда отамнинг вафотидан сўнг, мен онам билан отамдан қолган уйни акамнинг номига келишдик ва мен нотариусга бориб, меросдан воз кечиб аризани имзоладим. Ҳозирда келишмовчилик сабаб аризамни бекор қилмоқчиман, тартиби қандай? — Фуқаролик кодексининг 1147-моддасига асосан, меросдан воз кечиш меросхўр томонидан мерос очилган жойдаги нотариусга ариза бериш орқали амалга оширилади. Меросдан воз кечиш кейинчалик бекор қилиниши ёки қайтариб олиниши мумкин эмас, деб белгиланган. Сиз ўз ихтиёрингиз билан нотариусга бориб, меросдан воз кечган бўлсангиз, ушбу воз кечиш бекор қилинмайди ва қайтариб олиниши мумкин эмас. Сиз бундай ҳолатда фақат судга мурожаат қила оласиз. Саволга Ромитан туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Соҳиба Ҳалимова жавоб берди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Тадбиркорларга янги қулайликлар яратувчи муҳим ҳужжат қабул қилинди
Ҳуқуқ Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган айрим шахсларга хорижга чиқиш паспорти берганлик учун давлат божи ундирилмайди
Айрим аҳоли қатламларига 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади
Қамоқхонада никоҳдан ўтиш мумкинми?
Қамоқхоналарда ҳам никоҳни расмийлаштириш мумкин. Бунинг ўз тартиби бор. Қамоқхона жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органи маҳкумлар билан тузиладиган никоҳни қайд этади.