currencies image

12 724,84 UZS

15,11

usd

currencies image

14 223,83 UZS

32,80

eur

currencies image

137,11 UZS

2,03

ru



АсосийЯнгиликларМетронинг ерости бекатларидаги ёпиқ вестибюллар очилади

Метронинг ерости бекатларидаги ёпиқ вестибюллар очилади

Ўзбекистон

calendar

23.10.2023

eye

391

Метронинг ерости бекатларидаги ёпиқ вестибюллар очилади

“Миллий боғ”, “Ғафур Ғулом”, “Ўзбекистон”, “Юнус Ражабий” ва “Машинасозлар” бекатларида иккинчи вестибюль шу бекатлар фойдаланишга топширилган вақтдан буён йўловчилар оқимининг жуда камлиги сабаб ёпиқ қоляпти. [caption id="attachment_23202" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: Toshkent metropoliteni[/caption] [caption id="attachment_23203" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: Toshkent metropoliteni[/caption] [caption id="attachment_23204" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: Toshkent metropoliteni[/caption] Улардаги иккинчи кириш-чиқиш жойлари бетонлар ва панжаралар билан тўсиб қўйилган. “Тошкент метрополитени”нинг маълум қилишича, ҳозирги кунда Тошкент метрополитени қошида очилган “Тошметротранс” МЧЖ лойиҳа институти томонидан барча ёпиқ вестибюлларни ишга тушириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилиб, давлат экспертизасига топширилган. Экспертиза хулосаси олинганидан кейин, босқичма-босқич таъмирлаш ишлари олиб борилиб, барча ёпиқ вестибюллар 2024 йилнинг май ойигача очиб қўйилади. Бу ҳақда “Kun.uz” хабар берди. Маълумот учун, Тошкент метросининг қурилиши 1971-1972 йилларда бошланган. 1977 йилда биринчи – “Чилонзор” йўналиш ишга туширилган. Бир томонлама кириш-чиқиш йўлагига эга “Миллий боғ” метро бекати шу линияда жойлашган. 1984 йилда метрода навбатдаги – “Ўзбекистон” йўналиши очилган. Бу йўналишдаги “Ғафур Ғулом”, “Ўзбекистон” ва “Машинасозлар” бекатлари ҳам бир томонлама кириш-чиқиш йўлаги билан фойдаланишга топширилган. 2001 йил октябрь ойида “Юнусобод” йўналишининг биринчи участкаси, узунлиги 7,5 километр бўлган олтита станция фойдаланишга топширилган. Бир вестибюлли “Юнус Ражабий” метро бекати ана шу “Юнусобод” йўналишида жойлашган.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
5 096

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
3 010

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


21-август 2024, 12:46
1 476

Ўзбекистонда ресторан ва кафеларга ўзларига туташ майдонларда ёзги террасага рухсат берилади

ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.


24-август 2024, 11:07
1 457

Президент Мустақиллик байрами муносабати билан қатор соҳа вакилларини мукофотлади

"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент фармони эълон қилинди.

Мавзуга доир янгиликлар: