Ўзбекистон
10.03.2021
1 597
Хабарингиз бор, Мажбурий ижро бюроси ижро ишлари бўйича аҳолига қулайлик яратиш учун масофавий электрон тизимларни жорий этиб бормоқда. Фуқароларимизда юзага келаётган қарздорликлар ҳақида маълумотларни олиш ва хорижга чиқиш олдидан тақиқ бор ёки йўқлигини билиб, уни бартараф этиш имкониятини энди мобиль телефон орқали ҳам билиб бориш мумкин. Қандай қилиб дейсизми? Мобиль алоқа воситаларидан фойдаланувчилар учун Google тизими орқали Play Market иловасидан MIB.UZ махсус дастурини юклаб олиш зарур! Ушбу Дастурга уланиш учун аввало Сиз мобиль алоқа рақамингизни киритасиз ва сўнгра, SMS хабарномадаги ҳимоя кодини тасдиқлайсиз. Кейин эса, фуқаролик паспортингиз серияси ва рақамларини киритиб, Сиз мобиль илова дастурига уланасиз. Ушбу мобиль илова дастури: “Қарздорликни текшириш” блогида – Сиз суд ва бошқа қарорлар орқали келиб чиққан қарздорликлар ҳақидаги маълумотларни олишингиз мумкин! “Республикадан чиқишга чеклов” блоги – хорижга чиқиш олдидан қарздорликлар учун қўйилган тақиқлар ҳақида хабардор қилади. Бу жараён – Сизнинг ўз вақтида тақиқларни билиш ва уни бартараф этиш ҳамда ортиқча ноқулайлардан холос этиб боради. Бу Дастур Сизга ҳам ишончли ҳам қулай ва шаффоф равишда бошқа имкониятларни ҳам тақдим этади. Мисол учун! Долзарб бўлган алимент тўловлари бўйича ҳам ушбу электрон тизимдаги – “Алимент калькулатори” дастури билан алимент тўловларининг миқдорига аниқлик киритиш, “Ижро мониторинги” блоги билан Сизга тааллуқли бўлган ҳар қандай ижро ишлари жараёнини (паспорт серия ва рақам, ижро иши рақамини киритган ҳолда) кузатиб боришингиз мумкин. Маълумот учун: Дастурий тизимда Қарздорликлар ва шахсга доир маълумотларнинг хавфсизлиги учун 4 рақамдан иборат махсус ҳимоя коди мавжуд!
Улашиш:
Бошқалар
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.
Турар-жой ижараси бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 86-моддасига кўра турар-жой фуқаролар ва юридик шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун аренда шартномаси асосида берилиши мумкин.
Крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотлар қандай аниқланади?
Терговга қадар текширувни амалга ошириш ва жиноятларни тергов қилиш давомида крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид маълумотлар ва далиллар ахборот ташувчи қурилмалар, крипто-ҳамёнлар, буюмларда қайд этилган қўлёзма ва ёзувларда аниқланиши мумкин.
«Касб эгаси» дуал таълим тизими нима ва уни ташкил этиш тартиби қандай?
«Касб эгаси» дуал таълим тизими — назарий қисми олий таълим ташкилотида, амалий қисми эса йўлланма асосида иш жойида ўтказиладиган ҳамда корхона томонидан иш ҳақи тўланадиган таълим жараёнидир.
Ўтган давр мобайнида иш ҳақи берилмаган ходимларга 5,1 млрд сўм қарздорлик ундириб берилган
Ноқонуний равишда бўшатилган 22 нафар шахс ишга тикланган.
Отанинг хорижга чиқишига розилик берилса, алимент қарздорлиги ёпиладими?
2011 йилда турмушимдан ажралганман. Сўнгги тўрт йилда отаси фарзандим учун умуман алимент тўламай қўйди. Собиқ турмуш ўртоғим алиментдан 20 миллион сўм қарз бўлди. Унга чет элга чиқишига тақиқ қўйилган эди. Аммо мен унинг «хорижга кетиб, ишлаб, қарзимни узаман», деган гапига ишониб, розилик хатига қўл қўйиб бердим. У чет элга ишлашга кетди, лекин қарзини тўламади. Давлат ижрочиларига мурожаат қилсам, «собиқ турмуш ўртоғингизни Ўзбекистондан чиқишига рухсат берадиган ҳужжатга қўл қўйиб берганингиз учун унинг ҳамма қарзи ёпилиб кетган», дейишди. Шундай бўлиши мумкинми? Энди алиментни қандай ундираман?
Мансабдорларнинг масъулиятига оид муҳим лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига қўйилди