Life Style
26.11.2025
776

Кўп ҳолларда қарздорликни ундириш жараёнида Мажбурий ижро бюроси ходимлари қарздорнинг уйига бориб, барча жиҳоз ва буюмларни хатлашга ҳаракат қилади. Аммо қонунга кўра, бундай харакатлар доимо қонуний эмас.
Бу ҳақдаги аниқ қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 14 апрелдаги 110-сон қарори билан тасдиқланган низомда белгиланган.
Қарздор жисмоний шахсга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ёки унинг умумий мулкдаги улуши бўлган мол-мулк ва буюмларнинг қуйидаги турларига:
1. Асосий машғулоти қишлоқ хўжалиги ҳисобланган шахсларнинг:
а) ягона сигирига, сигири бўлмаганда — ягона ғунажинига, хўжаликларида сигир ҳам, ғунажин ҳам бўлмаганда, ягона эчкисига, қўйи ёки чўчқасига, шунингдек уй паррандасига (уй товуғи, ўрдак, ғоз, курка ва цесаркага);
б) қорамол учун янги ем-хашак йиғиб олингунга қадар ёки яйловга чиқаргунга қадар (агар қорамолга ундирув қаратилмаган бўлса) ем-хашакка;
в) навбатдаги экиш учун зарур бўлган уруғларга;
2. Қарздор ва унинг қарамоғидаги шахслар нормал турмуш кечириши учун зарур бўлган қуйидаги уй анжомлари, жиҳозлар, кийимларга:
а) ҳар бир шахсга кийимлар: кузги ёки баҳорлик пальто ёки плаш, битта қишлик пальто (ёки чопон, пўстин), битта қишлик костюм (аёллар учун — иккита қишлик кўйлак), эркаклар учун битта ёзлик костюм ёки чопон (аёллар учун — иккита ёзлик кўйлак), ҳар бир мавсум учун биттадан бош кийими (бундан ташқари аёллар учун — иккита ёзлик рўмол ва битта иссиқ рўмол ёки шолрўмол), узоқ муддат фойдаланилган ва қийматга эга бўлмаган бошқа кийим-кечаклар ва бош кийимларига;
б) фойдаланилган оёқ кийимлари, ички кийимлар, чойшаблар, ошхона ва емакхона жиҳозларига (қимматбаҳо металлардан тайёрланган, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлардан ясалган қадама нақшли буюмлар, шунингдек бадиий санъат қийматига эга бўлган буюмлардан ташқари);
в) ҳар бир шахс учун мебель — биттадан каравот ва стул ёки курси, оила учун битта стол, битта шкаф ва битта сандиққа;
г) болаларнинг барча жиҳозларига;
3. Ногиронлиги бўлган шахсларда фойдаланишда бўлган ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг техник воситалари ва протез-ортопедия мосламалари.
4. Қарздорнинг асосий машғулоти қишлоқ хўжалиги бўлса, янги ҳосилга қадар қарздор ва унинг оиласи учун зарур бўлган миқдорда озиқ-овқат маҳсулотларига, бошқа ҳолларда эса — қарздор оиласининг ҳар бири учун базавий ҳисоблаш миқдорида озиқ-овқатларга (пул маблағларига);
5. Қарздор ва унинг оиласи овқат тайёрлаши ва иситиш мавсуми мобайнида уй-жойини иситиши учун зарур бўлган ёқилғига ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилиши мумкин эмас.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...