currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларМИБ олиб қўйган мол-мулкни сақлаш тартибини биласизми?

МИБ олиб қўйган мол-мулкни сақлаш тартибини биласизми?

#NoComment

calendar

04.05.2026

eye

111

МИБ олиб қўйган мол-мулкни сақлаш тартибини биласизми?

Давлат ижрочиси мол-мулкни сақлашга топширишда мол-мулкни тасарруф этишни тақиқлаш ва мазкур мол-мулкдан фойдаланиш юзасидан муайян чеклашларни белгилаш йўли билан сақлашнинг махсус режимини белгилайди.

Давлат ижрочиси хатланган мол-мулкни сақлаш учун қайси сақловчига топширган бўлса, ўша сақловчи давлат ижрочисининг ёзма равишдаги розилигисиз ушбу мол-мулкдан фойдаланиши мумкин эмас. 

Хатланган ва олиб қўйилган мол-мулкни уни бузилишига ва (ёки) кейинчалик сотиб бўлмайдиган аҳволга олиб келиши мумкин бўлган ҳолатда сақлашга қўйиш тақиқланади. Бу ҳолда давлат ижрочиси мол-мулкни зарур ҳолатда сақлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўриши лозим.

Давлат ижрочиси хатланган ва сақлашга топширилган мол-мулкни ленталардан, шу жумладан ўзи ёпишувчи ленталардан фойдаланиб, қулфларни алмаштириб ва бошқа усуллар билан муҳрлаб қўйиш йўли билан бошқа шахслар томонидан фойдаланишни ва бошқача тарзда у билан муносабатда бўлишни чеклаб қўйилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўришга ҳақли. Мол-мулкка унинг хатлашда турганлигини билдирувчи махсус маълумотлар, шунингдек фарқловчи белгилар қўйилишига йўл қўйилади.

Зарур ҳолларда давлат ижрочиси хона ва омборларни, шу жумладан уларга хатланган мол-мулк сақлаш учун жойлаштирилганда ёки давлат ижрочиси томонидан мазкур хоналар ва омборлардан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда муҳрлаб қўйишга ҳақли. Хона ва омборларни муҳрлаб қўйиш тўғрисида ёки улардан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилишда давлат ижрочиси қарздорнинг ёки бошқа шахснинг ушбу хонадаги ва хатланмаган бошқа мол-мулкдан фойдаланиш имкониятини ҳисобга олади.

Давлат ижрочиси ва бошқа шахслар хатланган мол-мулкка сақловчи иштирокида йўл қўйилиши мумкин. Хатланган мол-мулкка нисбатан ижро хатти-ҳаракатларини амалга ошириш пайтида, шу жумладан мол-мулкни кўздан кечириш, танишиш, баҳолаш ва олиб қўйиш вақтида сақловчининг иштирок этиши мумкин бўлмаган тақдирда мол-мулкка ва хонани очишга давлат ижрочисининг ва икки нафар гувоҳнинг иштирокида рухсат этилади, бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади.

Сақловчи, агар қарздор унинг ўзи ёки унинг оила аъзолари (қарздор юридик шахс бўлса, — унинг ходими) бўлмаса, сақлаганлиги учун тегишли ҳақ олади. Сақловчининг мол-мулкни сақлаш учун қилган зарур харажатлари ҳам мазкур мол-мулкдан фойдаланиш орқали амалда олган фойдаси чегириб ташланган ҳолда қопланади.

Қуйидаги зарарларни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича хатланган автомототранспорт воситаларини ваколатли органларнинг ва ДЙҲХХ органларининг тўхташ жойларида, омборларида ва жарима майдончаларида сақлаганлик учун тўлов ундирилмайди:

— бюджет ташкилотларидан пул маблағларини ундириш ва алиментларни

— майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етказганлик натижасида, боқувчининг вафоти натижасида етказилган.

Улашиш:

Бошқалар

24-апрел 2026, 06:42
796

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб

Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.


23-апрел 2026, 11:51
743

Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар

Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.


14-апрел 2026, 10:58
603

Топ-100 хорижий олийгоҳлар битирувчиларига ипотека имтиёзи: кимларга берилади ва қандай ишлайди?

Қарорга мувофиқ, мазкур давлат дастурининг субъектлари доираси қатъий белгиланган бўлиб, номзод бир вақтнинг ўзида айрим юридик фактлар (шартлар)га мувофиқ келиши талаб этилади.


15-апрел 2026, 11:11
517

Никоҳ шартномаси — оилавий барқарорлик ва ўзаро ишонч кафолати

Замонавий жамиятда ҳаёт суръати тезлашиб, инсонларнинг турмуш тарзи ҳам сезиларли даражада ўзгармоқда.