Life Style
13.04.2026
91

“Нотариуслар соғлом турмуш тарзи тарафдори” шиори остида Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси кубоги учун мини-футбол бўйича турнир бу йил олтинчи бора ўтказилди.
Турнирнинг ҳудудий босқичлари 4 та - “А”, “В”, “Д”, “С” гуруҳларига бўлинган ҳолда ўтказилиб, ҳудудий босқичларда ғолиб бўлган жамоалар – Қашқадарё, Наманган, Хоразм ҳамда Фарғона вилоятлари нотариуслари жамоалари финалда беллашдилар.

Қуръа ташлаш орқали финал босқичига чиқиш учун ўйинчилар аниқланди. Ўйинларини Хоразм ва Фарғона вилояти жамоалари бошлаб беришди. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилларда ҳар иккала жамоа финал ўйинлари ғолиби бўлишган. Қизғин ва ҳужумкорона ўтган баҳсларда Хоразм вилоятилик нотариусларнинг омади келди. 6:1 ҳисоб билан Хоразмлик нотариуслар финалга йўлланмани қўлга киритишди.
Финал ўйинларининг иккинчисида Наманган ва Қашқадарё вилояти жамоалари ўзаро куч синашдилар. 4:0 ҳисоб билан наманганлик нотариуслар финал йўлланмасини қўлга киритди.
Шундан сўнг Қашқадарё ва Фарғона вилояти нотариуслари 3 ўрин учун беллашдилар. Ушбу ўйинни турнирнинг энг шиддаткор ўйинларидан бири деса бўлади. Ўйин қашқадарёликларнинг шиддатли ҳужумлари остида ўтди. 6:2 ҳисоб билан Фарғона вилояти жамоаси учинчи ўрин соҳибига айланди.

Финал ўйинларининг энг қизиғи Хоразм ва Наманган вилояти нотариуслари ўртасида бўлиб ўтди. Ушбу икки жамоа ҳам финал ўйинининг икки таймида юксак маҳорат билан ўйнадилар. Хоразм вилояти нотариуслари рақиб дарвозасини икки маротаба ишғол қилишга муваффақ бўлдилар. Уч бора кубок соҳиби бўлган Наманган вилояти нотариуслари имкониятни бой бериб, мағлубиятга учрадилар. 2:1 ҳисоб билан Хоразм вилояти нотариусларидан таркиб топган ҳаваскор футболчилар яна кубок соҳибига айландилар.
— Ушбу спорт байрамлари нотариуслар орасида мунтазам ўтказиб келинишидан мақсад, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш, нотариуслар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, дўстона муносабатларни кучайтиришдан иборат, — деди тақдирлаш маросимида сўзга чиққан Нотариал палата раиси Дилшод Ашуров.

Ғолибларга Нотариал палата кубоги, диплом, медаллар ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.